3:31

Исо ва Никодим (Юҳанно 3)

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди. Бу одам бир кун кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: – Устоз! Сен Худодан келган бир муаллим эканингни биз биламиз, чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бўлмаса, Сен қилаётган мўъжизаларни қилолмайди. Исо унга шундай жавоб берди: – Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди. – Кекса одам яна қандай туғила олади? Онасининг қорнига иккинчи гал кириб туғила оладими? – деб сўради Никодим. Исо жавоб берди:

– Сенга ростини айтай: агар ким сувдан ва Руҳдан туғилмас экан, Худо салтанатига киролмайди. Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса Руҳдир. Сизлар юқоридан туғилишингиз керак, деганимга таажжубланма. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасан-у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсан. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.

– Бу қандай бўлиши мумкин? – сўради Никодим. Исо унга жавоб берди:

– Сен Исроилнинг устозисан-ку ахир, нега буни билмайсан? Сенга ростини айтай: Биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар Бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар. Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар? Осмонда турадиган ва осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас. Мусо саҳрода илонни қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади.

Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди. Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган. Илоҳий ҳукм шундан далолатдирки, оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди. Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди. Кимки ҳақиқат йўлини тутса, нурга қараб юради, токи Худога таяниб қилган ишлари ошкора бўлсин. Азизлар, бугунги Калом дарсидан ўрганган ҳақиқатлар устида фикр юритишингиз учун баъзи саволларни бериш истагидаман. Шуни айтингчи, нима учун оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар? Нима учун ҳақиқат йўлини тутган одамлар нурга қараб юрадилар? Нима учун Исо ўзи ҳақида гапириб, Мусо пайғамбарнинг саҳрода илонни кўтарган вазияти ҳақида эслаб ўтди? Жавобларни эса dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Худо ҳақиқатини излашда Раббим сизга ёр бўлсин. Хайр азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top