4:13

Муқаддас Китобни ўрганамиз 46

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар эшттиришимизни бошлаймиз. Мархамат тингланглар.Худо азалда ва бундан кейин хам содир бўлиши мумкин бўлган ҳамда ўтмишда бўлиб ўтган ва келажакда бўлиб ўтадиган барча ҳодисаларни қамраб олган ҳамма нарса ҳақида тўла ва мукаммал билимдан Ўзининг шуҳрати ва Ўзининг яратувчанлик маҳсулининг фойдаси учун, тўла ва мукаммал равишда фойдаланади. Бу албтта чексиз донолик. Албатта дунёдаги барча энг ақилли инсонларни мияяасини бирлаштирганимизда хам ёки кимдир томонидан жуда кучли ва ақилли компютор яратилса хам Худованд билан тенг кела олмайди .

Сабаб уша энг ақилли инсонларга хам ақл ва идрок Худованд томонидан ато этилган. Келинг янги ахд китобидан бир оятни ўқиб кўрайлик. “Оҳ, Худонинг саҳовату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан?”-деб ёзилган Римликларга мактубининг 11:33.Худо Ўзининг иродаси бўйча бўладиган ҳамма нарсани қилишга қодир. Унинг қудрати чегараланмаган; шу билан бирга Худовандни ишларини хеч ким ва хеч нарса чегаралай олмайди. У “Қодир Тангри”-деб айтади Ибтидо китобининг 17:1.

Бу хусусият қодирлик деб аталади. Ҳеч нарсадан Коинотни яратган Худо ҳар нарсага қодир. “Мен Худоман; бошқа Худо йўқ; “Менга ўхшаш ҳеч ким йўқ. Менга маъқул бўлган ҳамма нарсани қиламан”, -деб айтади Худованд Ишойя китобининиг 46:9,10. Худо Ўзининг табиатига тўғри келмаган гуноҳли ёки бемаъни бирон нарсани қила олмаслиги ўз-ўзидан маълум. Буни Унинг кучининг чекланиши деб ҳисоблаш мумкин эмас; аскинча, бу – шу кучинг тасдиқидир. Бир киши шундай деган эди. Қодир Худованд хамма нарсани қила олади, фақатгина бир нарсани у хеч қачон қила олмайди, бу хам бўлса гунохдир.

Бу дегани Худованд нимададир ожиз дегани эмас. Бундан ташқари Муқаддас Китоб Худони “ёлғон гапирмайдиган” — деб аташи Унинг қодирлигини ҳеч қачон чекламайди. Азиз тингловчилар сизлар учун бир нечта оятларни ёзиб олишингизни ва ўқиб чиқишингизни таклиф қилардик. Забур 61:12; Эфесликларга 3:20,21; Матто 28:18: Титусга 1:2. Худо ҳар ерда бор. Биз буни охиригача тушуниб ета олмаймиз ва биз Худо ҳақида Коинотнинг барча чеккаларигача ёйилган, кўп қисмларга бўлинган қандайдир зеб берилган моддий моҳият деб ўйлашимиз мумкин эмас.

Йўқ; Худо – чексиз Руҳ бўлганлиги сабабли У ҳар ерда бор. Кимдир буни качонлардир шундай ифода этган эди: “Худо ҳар ерда бор” Бу хусусият ҳар ерда ҳозирлик деб аталади. 3 Шоҳлар 8:27; Забур 138:7-12 ушбу оятларда Худованднинг чексиз кучга эга эканлигини билиб олиш мумкин. Албатта буни инсон ақли билан тушинтириш жуда қийин. Шу билан бирга қандай қилиб бирзумда у бир нечта жойда бўлиши хам, албатта Унинг буюклигидан дарак беради. Келинг хурматли тингловчи шунинг учун хам Худовандни улуғлайлик Унинг исмига шон шарафлар ўқийлик. Азизлар Худовандни истаган пайтингизда чақиришингиз мумкин. У доимо чақирган инсоннинг ёнида бирга бўлади. Азизлар шунинг билан бугунги эўттиришимиз ўз нихоясига етди. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top