Хурматли радио тингловчи мухлислар келинг бугунги эшттиришимиз орқали Худовандни Мисирликларга юборган жазоси хақида бошлайлик. Биринчидан Худованд Нил дарёсида, барча оқимлар ва ариқлардаги сувни қонга айлантирди. Кейин У қурвақа, чивин ва пашшаларни шунингдек битларни хам жазо сифатида юборди. Кейин Худованд мисрликларнинг от, мол, қўй, туя ва эшакларни нобуд қилди. Бундан кейин Худованд барча мисрликларни даҳшатли яралар медицина тили билан айтганимизда чипқон касаллиги билан нобуд қилди.
Кейин кучли дўл ёғдирди, чигирткалар бостириб келди ва уч кун давомида мисрликлар яшётган барча жойларни зулмат қоплади. Фиръавн ва мисрликлар Худо юборган ушбу фалокатлардан ўзларини қутқаролмасдилар. Нафақат ўша пайтдаги инсонлар балки хозирги ривожланган бир даврда хам хеч ким худованднинг бирон бир жазосидан қочиб қутила олмайдилар. Мисирликларни сохта худолари ҳам қутқара олмас эди. Ҳар бир фалокат мисрликларнинг сохта худоларига қаратилган эди.
Масалан, қурвақа-худосига, қуёш-худосига, бўрон-худосига қарши қаратилган эди. Худованд мисрликларга, У ягона ҳақиқий Худо эканлигини кўрсатаётган эди. Исроилликлар фалокатлардан азоб чекканларида, Худованд уларга ҳам раҳм қилмасди. Лекин У исроилликларни шундай ҳимояладики, улар ҳам ўша мамлакатда яшаётганларига қарамай ушбу фалокатлардан биронтаси ҳам уларга тегиб ўтмади. Худованд, исроилликлар гуноҳсиз ёки Унинг ғамҳўрлигига сазовор бўлганлиги учун уларни ҳимоя қилмади. У Ўз севгиси, меҳрибонлиги ва инояти орқали уларни ҳимоя қилди.
Худованд исроилликларни ҳимоя қилишнинг бошқа сабаби, У Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга берган ваъдаларини унутмаганлигида эди. Худованд, Миср шоҳи исроилликларнинг Худоси дунёда ягона ҳақиқий ва тирик Худо эканлигини тушуниши учун ҳам Исроилни фалокатлардан ҳимоя қилди. Мисрга келган ҳар бир фалокатга фиръавн бир хил жавоб берарди: ҳар сафар Худованд Мисрга фалокатни юборганида фиръавн Мусони чақиртирарди ва жазони олиб ташлашни ундан сўрарди. Шунда у Исроил халқига Мисрдан чиқиб кетишига руҳсат беришини ваъда қилар эди.
Фиръавн Исроилга чиқиб кетишига руҳсат беришни айтганда, Худованд жазони бекор қиларади. Худованд буни қилиши биланоқ, фиръавн яна юрагини тош қиларди ва Мисрдан чиқиб кетишга исроилликларга руҳсат бермасди. Ҳар сафар буни қилганда фиръавн баттар бағритош ва мағрур бўлиб кетарди. Худованд бўйсунмайдиган мисрликларга саккизта даҳшатли фалокатларни юборган бўлсада, фиръавн Худога қулоқ солишни ва исроилликларга руҳсат беришни ҳали ҳам рад этарди. Худованд, фиръавн қайсарлик қилишни ва исроилликларни қўйиб юбормаслигини олдиндан биларди. Худованд Мусони Мисрга юборишидан олдин нима содир бўлишини унга айтган эди. Худованд, одамлар қиладиган ёки содир бўлаётган нарсаларга ҳеч қачон ҳайрон бўлмайди. Нима содир бўлишини У олдиндан биларди. Ўша Худованд хозир хам ўзгармаган Худованддир.