3:46

Тарқалиб кетган яҳудийларга…

MP3

Narrаtor 1Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун сиз билан Ёқуб китобининг биринчи бобига чуқур назар ташлаб, Худо бизга бу бобда нималарни ўргатмоқчи эканини билиб оламиз. Худованд ҳар бир одамнинг ҳаётида алоҳида бир режа билан ишлайдики, буни ҳис қилиб, бошимиздан кечириб, ҳайратдан Унга ҳамду-санолар айта оламиз ҳолос. Ўтган сафар айтиб ўтганимиздек, Ёқуб китобининг муаллифи, Исо Масиҳнинг укаси Ёқуб бўлган. У ўзини, “Худонинг ва Исо Масиҳнинг қули”, деб таништиради. Ёқубнинг ҳаётида жуда кескин ўзгариш бўлган. Аввалига, Исо Масиҳ тирик бўлганида, у акасининг ақли жойида эмаслигига ишонган бўлса, Исо Масиҳ ўлиб тирилганидан кейин, Худованд унга чиндан ҳам Исо Масиҳ эканлигини кўрсатди. Худованд сиз билан бизга сабрли бўлганидек, Ёқубга ҳам сабр қилди. У сабр билан унинг юрагига ўз уруғларини экди. Бир кун келиб, бу уруғлар Ёқубнинг юрагида илдиз отди.

Narrаtor 2 Жуда ҳам кучли бир ўзгариш бўлди. Танқидчи — қулга айланди. У ўз мактубининг бошида ўзини “қул” деб аташдан уялмайди. У Худо билан Исо Масиҳни бир хил даражага қўйган. У Исо Масиҳни Худо эканлигини руҳан англаб етган. Ёқуб “ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қила” олмаслигини яхши билган. Шундай бўлсада, у ўзини Худо ва Исо Масиҳнинг қули деб айтади. У ўзининг айтганларига ҳеч ҳам қарши чиқмайди, аксинча, Исо Масиҳ ва Худо бир зот эканини англайди. Мактуб, “ўзга юртларга тарқалиб кетган ўн икки қабилага”, ёзилган. Бу чиндан ҳам шундай. Бу жумлада ҳеч қандай яширин маъно йўқ. “Ўзга юртларга тарқалиб кетган” бу одамлар яҳудийлар эди. Исроил халқи Худонинг кўз ўнгида қилган гуноҳи учун бутун Ўрта Ер денгизи давлатлари бўйлаб тарқалиб кетган эдилар. Биринчи тарқалиш эрамиздан аввалги 721 йилда, Оссурийлар Исроил халқининг ўнта қабиласини асир қилиб олиб кетганда содир бўлган эди.

Narrаtor 1 Улардан баъзилари пайғамбар Ездра ва Наҳимиё даврида ўз ерларига қайтиб келган бўлса, қолганлари ўша ерларда қолиб кетишган. Ҳаворийлар 2 боб 4 оятга қулоқ солинг, “Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар.” Ўша куни, художўй яҳудийлар ўзлари туғилиб ўсган юртдан Қуддусга келган эдилар. Улар ўша тарқалиб кетган яҳудийларнинг авлодлари бўлган бўлиши мумкин. Кейин ҳам яҳудийларнинг тарқалиши содир бўлган. Ҳаворийлар 8 боб 1 оятга қарасангиз, Яҳудия ва Самария вилоятлари бўйлаб тарқалганларини билиб олишимиз мумкин. “Стефаннинг ўлимини Шоул маъқуллаган эди. Ўша кундан Қуддусдаги имонлилар жамоати шафқатсиз қувғинлардан азоб чека бошлади. Ҳаворийлардан бошқа ҳамма имонлилар Яҳудия ва Самария вилоятлари бўйлаб тарқалиб кетдилар.” Шоул имонлиларни қувғин қилиши оқибатида жуда кўп яҳудийлар ўз юртидан бошқа жойларга кўчиб кетди.

Narrаtor 2 Муқаддас Каломда ёзилишича, яҳудийлар Финикия, Кипр ва Антиохияга ҳам тарқалиб кетишган. Шунинг учун ҳам Ёқуб ўз мактубини, “ўзга юртларга тарқалиб кетган ўн икки қабилага”, деб бошлайди. Ҳамма ҳақиқий имонлилар бу дунёда ғариб-у бегона экан, бу муктубни тўғридан-тўғри биз учун ёзилган, деб қабул қилишимиз мумкин. Яна бир савол туғилади: Ёқуб бу мактубини Исо Масиҳга ишонган яҳудийларга ёзганми ёки ишонмаган яҳудийларгами? Эҳтимол ҳар икки тоифадаги яҳудийларга ёзгандир? Энг аввало, у мактубини юқоридан туғилган ҳақиқий имонлиларга қарата ёзган. Шунга қарамай, баъзи жойларда у масиҳийликни тарғиб қилади, яъни Масиҳга ишонмаганларга мурожаат қилади. Худованд Муқаддас Каломни ўрганишимизда сизга ҳам бизга ҳам донолик ва заковат ато қилсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top