Рим империяси алоҳида шаҳарлардан ва провинциялардан ташкил топган бўлиб, уларнинг барчаси марказий ҳокимиятга бўйсунар эди. Уларнинг баъзилари империя таркибига кўнгилли равишда кирганлар, бошқалари босиб олингандан сўнг қўшиб олингалар. Рим ўзининг ҳокимиятини ушбу иттифоқчи ёки мағлуб ҳақларга ўтказиб бориши жараёнида алоҳида бир бошқарув тизими, ёки провинциялар тизими юзага келди. Провинция сўзи Рим босиб олган ва ноиб бошқарган ҳудудни англатади. Босиб олинган ҳудуднинг ноиблиги лавозимини эгаллаб турувчи саркарданинг ҳокимияти чекланмаган эди.
Эрамиздан аввалги 1 асргача Фаластин император ҳокимияти остида бўлиб, Понтий Пилат унинг ноиби эди. Эрамиздан аввалги маданий муҳитга Ғарбга ҳам Шарққа ҳам минглаб борган юнон маданияти улкан таъсир кўрсатган эди. Ўзларининг эгаларига қараганда юқорироқ маълумотга эга бўлган юнонлик қуллар кўп римликларнинг оиларида кўпинча жисмоний меҳнат билангина шуғулланиб қолмай, ўқитувчи, табиб, ҳисобчи ва бошқарувчи бўлиб хизмат қилар эдилар. Юнон одатлари ва анъаналари Шарқ маданиятининг ажралмас қисми бўлиб қолди. Юнон маданияти билан бирга Исо Масиҳнинг Хушхабари ҳам тарқалиб борар эди.
Турли ҳалқларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлган юнон тили билан бир қаторда у тезда ўша вақтадаги империянинг чекка ҳуддудларигача етиб борди. Масиҳнинг ер юзидаги ҳаёти даврида Фаластин Римга қарам бўлган турли ҳокимлар бошқаруви остида бўлиб, бу ҳокимларнинг ҳаммаси Ҳиродлар сулоласининг вакиллари эдилар.Буюк Ҳирод эрамиздан аввалги 40йлларда Фаластин шоҳи эди. Парфияликлар Фаластинга бостириб кирганларидан сўнг у Римга қочишга мажбур бўлган эди. Ишонарли нутқлари биланми ёки хуфиёна хиёнат биланми у Антонийнинг кўнглини топа билди ва эрамиздан аввалги 47 йилда Яҳудия шоҳи қилиб тайинланди.
Фаластинга қайтиб келиб Ҳирод ўзининг ҳокимиятини мустаҳкамлашга киришди, бунда у ҳаддан ташқари қаттиққўллиги билан ажралиб турар эди. Эрамиздан аввалги 29 йилда Рим сенати Антонийга ва Клеопатрага қарши уруш эълон қилди. Ҳирод икки нарсадан бирини – ё Антонийга хиёнат қилиши ё Римга қарши фойдасиз кураш олиб бориши керак эди. Ҳироддан қўрқиб, уни Арабистонга аҳамиятсиз бир урушга юборишга Антонийни кўндира олган Клеопатра унга бехосдан ёрдам берди. Ҳирод жангда ғолиб келиб, қайтиб келганидан кейин, Антоний ва Клеопатра Акций ёнидаги жангда мағлубиятга учрадилар ва шу сабабли Ҳирод ўзининг аввалги ҳомийларга осонликча ҳиёнат қилди.
Ҳирод ҳеч қачон ҳақиқатан диёнатли яҳуддий бўлмаган эди. У ҳалқнинг муҳаббатини қозона олмади. Унинг макри ва бағритошлиги, шунингдек унинг идумей ҳалқи орасидан келиб чиққанлиги Ҳиродни кўпчиликнинг кўз ўнгида ажнабий қилибгина қолмай, тақводор яҳудийларнинг ғазабини келтирар эди.
Унинг шоҳлиги даврида Байтлаҳимда Исо Масиҳ туғилди. Яҳудийлар шоҳининг туғилганини эшитган Ҳирод қўрқиб кетди в уни нобуд қилиш учун Байтлаҳм атрофидаги барча гўдак ўғил болаларни қириб ташлашни буюрган эди.