2:41

Муқаддас Руҳ 006

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар сиз шундай сўзларни кўп эшитгансиз:

«Қаранглар бу болани, у кундан кун кўпроқ ўзининг отасига ўхшаб кетяпти!» Болалар улғайгани сайин улар кўпроқ ўзларининг ота-оналарига ўхшаб борадилар. Сизни хаётингизда бу қандай бўляпти?

Сиз кундалик ҳаётингизда Самовий Отангизга ўхшаб бораяпсизми? Агар сиз Муқаддас Руҳга ишонсангиз У сизни кундан кунга бошқариб борса, сиз руҳий ўсасиз.

Бошқалар сизда Самовий Отага ўхшатадиган фазилатларни сезишади. Бу фазилатларни кўпинча руҳ меваси дейишади.«Илоҳий Руҳнинг самараси эса муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир».

Сиз чақалоқлигингизда ёрдамга мухтож эдингиз. Аммо улғайганингиз сайин, сиз кучга тўлиб боргансиз. Сизда янги кечинмалар пайдо бўлиб, сиз илгари қила олмаган янги нарсаларга ўргангансиз.

Худо ҳам Ўзининг фарзандларини янги руҳий кечинмаларга, марҳаматларга, синовларга, Унинг учун бажарилиши зарур бўлган ишга олиб киради. Бундай кечинмалар сизнинг руҳий ўсишингизга ёрдам қилади.

Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш руҳий кечинмадир, Худо Узининг фарзандларини барчаси бундан ўтишини хоҳлайди. Унинг яна бир номи бор: «Руҳга тўлиш». Сизнинг табиатингиз Худонинг табиати билан бутунлай сингиб кетишига қадар, Муқаддас Руҳ сизни тўлдирмоқчи.

Муҳаббат ва муқаддаслик Худонинг табиатидир. Шунинг учун, сиз Муқаддас Руҳга тўлганингизда муҳаббат ва муқаддасликка тўласиз. Мисол учун шимгични олайлик. Агар сиз уни челакдаги сувга солсангиз, у ўзига сиғдира олганича ҳар бир томчини шимиб олади.

Энди шу шимгични олингда ва ундан бор сувни сиқиб ташланг. Уни силтанг, уринг, эзинг, нима бўлади? У сизга фақат ўзига шимиб олганича сувни бериши мумкин.

Исо сизни Муқаддас Руҳ билан чўмдирмоқчи, сизни ҳаёт Руҳига чўмдирмоқчи, токи сиз вужудингизнинг ҳар қайси ҳужайраси билан Унинг табиатини шимиб олмагунингизгача.

Шунинг билан азиз дўстлар бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top