Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Келинг бугунги эшиттиришимиз орқали айрим географик тузулишларга эътиборимизни қаратсак.
Фаластин Ўрта Ер денгизининг шарқий қирғоғи бўйларида жойлашган. Шимолда Лубнон тоғларидан жанубда Ўлик денгиз соҳилигача тахминан 230 км. Шимолда Ўрта ер денгизи соҳилларидан Ҳалилия кўлигача атиги 45 км; жанубда эса у Ўлик денгиздан тахминан 87 км олисликдадур. Шимолдан жанубга қараб йўналишда мамлакат Ҳермўн тоғи этакларидан бошланиб, Мерўм, Ҳалилия кўллари орқали жанубга оқиб, Ўлик денгизга қуйилувчи Урдун дарёси билан бўлиниб туради. Одатда Фаластинни тўрт географик туманга бўладилар.
1. Соҳилбўйи текислиги, бу текислик Ўрта Ер денгизи соҳиллари бўйлаб Кармил тоғигача чўзилган. 2. Ўрдун водийси – кўп қисми саҳродан иборат.3. Ўрдун водийси – Ҳалилия денгизидан бошланиб Ўлик денгизгача чўзилган ва Ўлик денгиз бўйида денгиз сатҳидан 382 м. чуқурликкача тушувчи чуқур дара.4. Текис тоғлик, Ўрдундан шарқда, саҳро билан чегарадош. Фаластиннинг бу тўрт қисми об-ҳаво шароити ва табиат бойликлари билан ажралиб туради. 1. Соҳилбўйи текислиги бир неча қулай бандаргоҳга эга, бироқ Кармил тоғидан шимолда жойлашган Яффа ва Ўрта Ер денгизининг шарқий соҳилларида савдо-сотиқ билан шуғулланган савдогарларнинг кемалари учун бандаргоҳ бўлиб хизмат қилганлар.
Соҳил бўйлаб қадим замонлардан бошлаб Мисрни шимолдаги ва шарқдаги давлатлар билан боғлаб турувчи бўғин бўлиб хизмат қилган йўл ўтар эди. Соҳил бўйи текислиги иқлими мўътадил ва ёқимли, тупроғи эса унумдор, шунинг учун ҳам деҳқончилик бу ерларда доим равнақ топган. 2. Тоғли Ўрдун тепалиги. Исроилликлар Исо ибн Набу даврларидан бошлаб яшаган бе ерлар тоғу тошли ва унумисиз. Ўлик денгиздан шимолда жойлашган Қуддус ҳамда Жабал ва Ҳоразин тоғлари орасида жойлашган Шомрон Фаластиннинг иккита энг муҳим маркази эди. Маҳаллий аҳолининг асосий машғулотлари деҳқончилик ва молбоқарлик эди.Ўрдун тепалигининг шимолида Исонинг ватани бўлмиш Ҳалилия ўлкаси жойлашган бўлиб, шарққа элтувчи барча савдо йўллари шу ерлардан ўтар эди.
Тоғлар орасида жойлашган водийларнинг аҳолиси деҳқончилик билан шуғулланар эди. Ҳалилия кўлида балиқчилик равнақ топган эди. Кўлга ғарб томондан ёндашган Кинерет текислиги жуда серҳосил эди. Шу билан бирга савдо-сотиқ шарофати билан кўл атрофини кўпсонли аҳоли яшайдиган шаҳарлар ўраб турар эди. 3. Ўрдун водийси – дунёнинг энг ғаройиб геологик минтақаларидан бири. Шунинг учун Ўрдун водийсининг талайгина қисми денгиз сатҳидан пастда жойлашган.Ўрдун Ҳалилия кўлига қуйилади, уни римликлар Тиберия кўли деб атар эдилар.Ҳалилия кўлининг узунлиги 22 километр, эни 14 километр бўлиб, денгиз сатҳидан 227 метр пастда жойлашган.Кўлинг шарқий қироғоғи бўм-бўш саҳро, ғарбий қирғоқда эса ишлов бериладиган қияликлар бўлиб, Исо даврида бу ерда кўпгина шаҳар ва қишлоқлар бўлар эди. Азиз радио тингловчи мухлис, бугунги сизга етқазмоқчи бўлган маълумотларимиз шулардан иборат эди. Кейинги эшттиришларимизгача хайр соғ бўлинг. Ўз фикрларингизни www.najot. Com. Манзили орқали бизга юллайсиз деган умиддамиз.