3:20

Масихийлик Ўрта Осиёда 08

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио қаршисида учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар келинг бугун Масихийлик ўрта осиёда қандай кечаётганлиги тўғрисида гаплашайлик. Бизга яхши малумки Хитой дунёда ахолиси куплиги жихатидан биринчи ўринда туради. Бугунги кунда Хитой мамлакати ўзида бўлаётган турли ўзгаришлари билан, бутун дунё ахолисини ўзига жалб қилиб келмоқда. Шунга қарамасдан хитой мамлакатида Масихийликнинг ривожланиши га айрим қаршиликлар мавжуддир. Лекин хозирги кунда Хитой мамлакатида кўплаб Масихий биродарларни топишимиз мумкин.

Куплаб уй жамоатлари ва ибодатхоналар хам мавжуддир. Бизга қанчалик малумки Хитойда бирминг тўққиз юз эллигинчи йиллардан то тўқсонинчи йилларнинг бошига қадар қўвғин кучайган, ва бир неча биродарлар қамоқ жазосига ва бир нечта биродарлар эса ўлдирилган эди. Бизга қанчалик маълумки Қаршилик қанчалик кучаймасин Худованд шунчалик Ўз ишини шунчалик кучлироқ амалга оширишга харакат қилади. Хитойда яшаб истиқомат қилўвчи биродарларимиз шундай қийинчиликларг8а қарамасдан. Имонда мустахкам туришга харакат қилишди ва ўз мамлакатлари учун тинимсиз ибодатда бўлишиб рўза тутишдилар.Шунча қилинган ибодатлар ўз натижасини кўрсатди.

Хозирги кунда хам Хитой мамлакатида айрим қийинчиликлар бўлиши мумкин. Лекин жамоатлар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда Ўз вақтида кўплаб ушбу мамлакатга ташриф буюрган хизматчилар ўзларининг олдига қўйилган улкан вазифани аъло даражада бажариб келишмоқдалар.Кўпчилик Хитойлик биродарларимизнинг гувохлик беришича хозирги кунда Хитойда Масихийлар сони аввалгига нисбатан бир мунча кўпдир. Айрим биродарларимизнинг айтишича қувғин даврида Хар юзта биродарнинг саксонтаси қамоқ жазосига махкум қилинган. Хозирги кунда уларнинг деарли хаммаси озодликда бўлиб Ўзларининг хизматларини Раббимиз учун давом эттиришмоқдалар.

Бахор фаслида ер юзига қанчалик кўп ёмғир ёғиб кўм-кўк ўт ўланлар ўсиши учун керак бўлса, Хитойдаги биродарларимиз учун хар биримизнинг ибодатларимиз шунчалик мухимдир. Кўпчилик имонда бўлган Хитойлик дўстларимиз эски хаётларида, кўплаб гунохларни ўз бошларидан кечирганлар. Лекин Худованд уларни шу гунохнинг қуллигидан озод қилиб, Ўзининг умидли йўлида хизмат қилишлари учун ўз вақтида ажратиб олди. Кўпчилик Хитойлик опа сингилларимиз хозирги кунга қадар ўзлари яшаб турган уйларини ташлаб кетишиб Худованд учун хизмат қилишга йўлга отланганлар. Албатта ушбу хизмат вақти келиб ўзининг хосилини беришига биз хам умид қиламиз. Хитойдаги биродарларимиз учун доимо тинимсиз ибодатда бўлайлик. Уларнинг қилаётган хар бир хизмати Раббимиз учун қадирли бўлгани каби биз хам уларга ўз ибодатларимизда мадаткор бўлайлик. Хурматли радио тингловчилар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайрлашиб қоламиз Хайр соғ ва омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top