3:24

Масиҳийлик бошқа мамлакатларда 03

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан миннадормиз. Хурматли тингловчилар, келинг бугун, Масихийлик бошқа мамлакатларда қандай кетаяпти, шу мавзулар тўғрисида сухбатлашайлик. Албатта хар бир мамлакатни ютуқлари бўлгани каби ўзига яраша қийинчиликлари хам мавжуддир. Қайсидир жойда Масихийликни ривожланиши тақиқланган бўлса яна бошқа жойларда, инсонлар бошқа бир динга қаттиқ берилган. Албатта бу ўзига яраша қийинчиликларни туғдиради. Масалан жанубий кореа республикасида Масихийлик кундан кун ривожланиб гуркираб ўсмоқда.

Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин. Биз фақатгина битта жавобни айтишимиз мумкин. Жанубий кореа республикаси хам Осиёда жойлашганлиги барчамизга маълудир. Шу мамлакатда яшовчи хар бир инсон биринчидан ўз мамлакатини жуда севади. Хар бир инсон ўз мамлакати учун, жон куйдириб ривожланиши учун харакат қилишадилар. Албатта Кореа республикасининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу мамлакат буддизмга қаттиқ берилган инсонлардан ташкил топган мамлакатдир. Лекин қачонлардир у ерга кириб келган Хуш хабар чақмоқдек бутун мамлакат бўйлаб хозирга қадар ёйилмоқда. Ушбу мамлакатда яшовчи инсонлар, бизга қанчалик малумки хар бир янги нарса устида жиддий бош қотириб ўйлаб кўрадилар.

Шунингдек Хуш хабарни хам ипидан нийнасигача синчиклаб текшириб кўришганига хеч қандай шубхамиз йўқдир. Хаворий Павлус ўз мактубида ёзганидек. Бу ердаги Яхудийлар Салоника ахолисидан кўра фаросатлироқ эдилар. Худо сўзини жуда иштиёқ билан қабулқилиб бу талимот хақиқатмикин деб кундан-кун муқаддас ёзувларни синчиклаб ўқир эдилар. Шундай қилиб улардан кўплари шу жумладан мухтарам юнон аёлу эркакларнинг кўпчилиги хам имон келтиришди. Ха биз албатта кореаликлар хам айнан шундай қилишган деб айтмоқчи эмасмиз. Лекин нима бўлганида хам у ерда Хуш хабар жуда тез тарқалди. Яна бир сабаби, балки уларнинг ўз мамлакати учун қилган тинимсиз ибодатларидир.

Чунки Худованд хар бир имонли биродарнинг ибодатини эштишга шайдир.Бир дўстимизнинг гапига қараганда ушбу мамлакатда бир пайтлар энг обрули кишилар, юристлар министрлар хамда шундай катта амалдор кишилар бўлишган. Лекин хозирги кунда энг обрули кишилар чупонлардир. Сабаб кўпчилик ушбу Худонинг хизматчилари хар доим ростгуй бўлишига ишонадилар. Худованд ушбу мамлакатни мархаматлашда хозиргача давом этмоқда. Шунинг учун хам ушбу мамлакатда доимо тинчли хукум сурмоқда. Хурматли биродарлар келинг биз хам ўз мамлакатимиз учун доимо ибодатда бўлайлик. Мамлакатимизда доимо тинчлик ва тотувлик бўлиши учун хар биримиз ўз хиссамизни қўшишга харакат қилайлик. Худованд хар бирингизга тинчлик ато қилсин. Шунинг билан Хурматли биродарлар бугунги сухбатимизни шу ерда якунласакда, сизларга келгуси эшттиришларимизгача хайр деб қолсак. Хайр соғ ва омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top