3:48

Рўхий хаётимизни ривожлантирамиз 10

MP3

Абадий ҳаётга эга бўлиш учун яхши ишларга суяниш мутлақо бефойдадир.Биз учун берилган Ўн амрни, худди тубсиз жарлик устида занжирга осилиб турган одамга ўхшатиш мумкин. Одам тубсиз жарликка тушиб кетиб халок бўлиши учун биргина занжир халқасининг узилиши етарли. Шунингдек Ёқуб шундай дейди: “Кимки Илоҳий Қонуннинг хамма моддаларига риоя қилса-ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутунлай гуноҳкор бўлиб қолади”.. Масалан, агар Сиз бировнинг нарсасини зўрлик билан ўзингизники қилиб олсангиз, бу сизнинг ўн амрни бузганингизни англатади. Имонли одамнинг нажотга эга бўлиши учун босиб ўтиши зарур бўлган “қадамлар” ҳақида сўзловчи одамлар бор, ва улар баъзида Ёзувлардан оятларни келтириб, товба қилишни имоннинг алоҳида “қадами” деб талқин қиладилар.

Агар Муқаддас Китобнинг таълимоти етарлича тушунилса, имон ва тавбани танганинг икки томонига ўхшатсак бўлади. Ва Улар бир-биридан ажралмас эканлиги янада ойдинлашади. Уларнинг бирлигини ёзишдан асосий мақсади – одамларга нажот йўлини кўрсатиш бўлган. Буни Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар исботлайди. Бу китобда тавба ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Агар тавба қилиш имонга қўшимча бўлган алоҳида бир қадам бўлса, биз Юҳаннонинг насиҳатларини мукаммал эмас деб тан олишимиз зарур бўлар эди. Шубҳасиз, Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарда ёзилганидай ишонувчи одамлар тавба қиладилар, чунки асл тавба ўз ичига нажоткор имонни олганидай, нажоткор имон асл тавбани ўз ичига олади. Имон ва тавбани амалда бир-биридан ажратиб бўлмасада биз уларнинг нимани ифодалашини аниқроқ билишимиз учун сунъий чегара ташкил этишимиз мумкин. Имон – Исо Масиҳни қабул қилишдир.

Нажотга эга бўлиб, биз ҳеч нарса бeрмаймиз, бироқ ҳамма нарсани оламиз. Бизнинг юракларимиз бузилган, шунинг учун биз Худога маъқул эмасмиз. У келтирган қурбонлигига лойиқ бўлишимиз учун юракларимиз гуноҳдан покланган ва ювиб ташланган бўлиши керак. Бу покланиш бизга имон билан берилувчи Масиҳнинг қони орқалигина амалга ошиши мумкин. Бундан ташқари Имон – Исо Масиҳни қабул қилиш ва Унга суянишдир.Масиҳга суяниш хавотир олишни бас қилишчилик даражада Унга умид боғлаш деганидир. Агар кимдир сизга юз долларлик пулни таклиф қилганида, сиз бу пулни шу ондаёқ бирон нарсага ишлатиб ёки банкка қўйибгина бу совғанинг ҳақиқий эканлигига ишонар эдингиз. Масиҳда ҳақиқий имонга эга бўлган одам ўзининг ҳамма гуноҳлари кечирилганига, ҳамда ўзи Худо билан чиндан ва абадий ярашганлигига шубҳа қилмайди. Шунинг учун унинг жони бу масала устида бошқотирмай сокинликда яшайди. Бу гапимизни Ишаё пайғамбар китобидаги бир оят билан тастиқлаш мумкин. “Руҳан собит бўлганни, Сен комил тинчликда сақлайсан; зеро у Сенга умид боғлар” Қисман Исо Масиҳга, қисман эса ўзига умид боғланган одам, Исода ҳақиқий имонга эга эмас. Нажот бериш ишида Худо Ўзи билан ҳеч қандай “шерикликка” йўл қўймайди. Бизнинг ҳеч қандай уринишларимиз бизни гуноҳдан кутқармайди. Албатта Нажот топиш кетидан яхши ишларни хам келиши керак, бироқ бизнинг амалга оширган ишларимиз бизнинг Нажоткоримизни ўрнини боса олмайди. У, бизнинг Оқловчимиз ва Ягона Қутқарувчимиздир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top