MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Азизлар, бугун ҳам, биз сизлар билан руҳий кураш мавзусидаги хикояларимизни давом эттирамиз. Муқаддас Китоб Худо тарафидан бизга тайинланган Каломдир. Уни имкон қадар яхши билишга интилинг. Унда ҳақиқат, ишонч ва тасалли манбаи мавжуд. Бу Каломдан сабоқ чиқаринг. Худо ушбу Калом орқали сизнинг қалбингизга йўл топсин. Унинг Каломи ўзингизга ҳақиқат эшигини очишга, душман алдовини фош этишга, айблашни рад этишга баробар бўлган руҳий васвасага қарши туришга ёрдам беради. Бу Каломдан бошқаларни Худо севгисига ва кечиримига ишонтириш учун фойдаланинг. Руҳ қиличи, душман билан курашиш учун ўзида аниқ, Муқаддас Руҳ томонидан илҳомланган оятлар ёки ҳақиқат сўзларини мужассамлаштирган рамздир. Уни уч маротаба васваса қилишга уринганда Муқаддас Руҳнинг Сўзини қўллаб, Исо шайтонни айнан шундай тинчитган.

Довуднинг Гўлиёт билан бўлган жангида, тош палаҳмондан учиб чиққанда ғалаба билан якун топмаганди. Довуд тирик Худо билан ўзаро яқин алоқаси орқали ғалаба қозонди. Жанг қилганингизда ғалаба ёки мағлубият сизнинг Худо олдида қандай юрганингизга боғлиқ бўлади. Ибодат — бу Худо билан сўзлашувдир. Сиз Унга муносабат қилганингизда, У сиз билан муносабат қилади. Ибодат — зулмат кучларига қаршилик демак, у бу дунёда воқеа ва ҳолатларни илоҳий тимсолда ўзгартиради. Биз жангга киргунимизга қадар Худо ғалабасини тасдиқлаш — Ибодат демакдир.

Аммо ибодат — Худо олдида шунчаки тиз чўкишдан кўра, каттароқ бир нарса. Ибодат ўзи билан муносабатга тенг равишда ҳаракатни ҳам ифодалайди. Ибодат — бу мунтазам ва доимий равишда Худонинг ҳузурида бўлиш. Ибодат — бу Унинг бошқаруви учун очилган қалб. Исонинг ердаги ишини якунига етказмоқ учун айнан шу нарса, ибодат — Худо билан мунтазам муносабат зарурдир.

Инжил биздан Худонинг барча қурол–аслаҳаларини, яъни “тўлиқ қуроллари”ни ишлатишни талаб этади. Одатда биз қуролларнинг асосий турларига эга бўлишни мутлақо етарли деб ҳисоблаймиз. Шунга қарамай, агар унинг деярли бир унсури етишмаса, бизда шайтон ўз зарбасини берадиган ва зарар келтирадиган нозик жой пайдо бўлади ва натижада таянч йўқ бўлади ва мустаҳкам тура олмаймиз (қ. 1–Бут. 5:8–9).

Инжилда бу ҳақда қуйидагидай гапирилади: “Худодан шайтоннинг барча найрангу ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун барча қуролларни қабул қилингиз”. Сўнг: “душманга қийин онларда қарши тура олиш мақсадида ва жангдан кейин худди шундай мустаҳкам тура олишингиз учун қуролларнинг барча унсурларидан фойдаланинг” (қ. Эф. 6:11).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top