Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Яна сиз билан эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар сизлар билан бугун мехмондорчилик мавзусида сухбатлашсак. Хозирги кунда кўпинча замонавий одамлар, бирон жойга мехмондорчиликка боришидан аввал, телефон орқали ёки кимдир орқали мезбонларни огохлантириб қўйишади. Ўйлашимизча тўғри қилишади. Чунки мезбон хам таёргарлик кўриши учун унча мунча вақт бўлади. Бизга яхши маълумки мехмондорчиликни, бизнинг халқимиз фақатгина чой бериш билан кутмайди. Албатта бозор учар қилинади. Энг эхши таомлар тайёрланади.
Иложи борича мехмонларни хурсанд қилиб, кўнглини кўтаришга харакат қилишади. Бу эса бизнинг халқимиздаги бўлган энг олий хислатлардан биридир. Келинг азиз тингловчилар бугун сиз билан, мехмондорчиликни оддий ва арзон, лекин кўнгилдагидек ўтқазиш учун нималарга эътибор беришимиз кераклиги тўғрисида гаплашайлик. Масалан сизникига уч кишидан иборат бўлган дўстларингиз мехмон бўлиб келиши тўғрисида хабар олдингиз. Албатта қандай таёргарлик кўриш тўғрисида бошингиз қотади. Ўйлаймизки биринчи қиладиган ишингиз, уйингизни қандай ахволдалигига эътибор беришдан бошланади. Уйингизни яна бир бор тозалаб тартибга келтириб олсангиз кўнгилдагидег иш қилган бўласиз.
Уйни хавосини алмаштириш хам эсингиздан чиқмаслиги керак. Шундан кейин оила аъзоларингиз билан келишган холда нима овқат килишни келишиб олинг. Мехмондорчилик учун азалдан ош яъни палов жуда қадирланади. Ота боболаримиз хам уйларига ташриф бюрган азиз ва улуғ мехмонларни ош билан сийлаганлиги барчамизга маълум. Бундан ташқари ош бошқа овқатларга нисбатан анча арзонроқ хам бўлиши мумкин. Лекин, хар қандай мехмон хам бир чўқим ош еганидан кейин, хаммадан миннатдор бўлиши турган гап. Дастурхон устига тўртта оби нон ва бироз ширинлик қўйсангиз — олам гулистон. Тўғри ёз пайтигача ва мевалар полиз экинлари пишиб етилгунига қадар бироз вақт бор.
Хозир пишиқчилик пайти бўлмагани сабабли бозорда у бу нарсалар бироз қимматроқ бўлиши мумкин. Лекин хар қандай уйда хам ёзда таёрланган консерва махсулотлари топилади. Шулардан чиройли идишларга қўйиб столингизни янада безатишингиз мумкин. Мева чева ўрнига эса компот хам бўлади деб умид қиламиз. Хурматли тингловчилар, мехмон кутишда хар биримизга энг кераклиси, кўнглимизнинг очиқлиги деб биламиз. Агар мехмонни очиқ чехра билан чин кўнгилдан кутиб олсангиз, бир пиёла чой хам бир қозон ош ўрнини боса олади. Шунинг учун хам мехмонларни доимо кўнглини кўтариб, уларга яхши эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўларди. Хурматли радио тингловчилар, шунинг билан сухбатимизга шу ерда якун ясаймиз. Келгуси сафар яна мехмондорчилик мавзусида учрашгунча хайр саломат бўлинг.