3:51

Меҳмондорчиликни кенгайтирамиз 15

MP3

Хар қандай афсонанинг тагида бироз бўлсада хақиқат ётади деган гап бор. Хурматли радио тингловчи мухлислар бугун мен сизларга бир хикояни сўзлаб бермоқчиман. Ушбу хикоя Раббимиз Исо масихнинг мавлуд байрами арафасида бўлиб ўтган. Қачонлардир бир этикдўз чол яшаб ўтган экан. У ўзининг қилган мехнати билан хамқишлоқлари орасида жуда таниқли бўлган экан. Шунинг билан бирга, у Художўй киши бўлиб доимо, ибодатхонага бориб Худовандни олқишлар экан. Орадан вақтлар ўтиб унинг хотини оламдан ўтибди. Болалари эса ўзларининг хаёти бўйича яшаб, анчагина ўзоқда экан. Бу кекса киши энди қариб қолганлиги сабабли, ўзининг уйидан анчагина узоқда, бунинг устига тепаликда жойлашган ибодатхонага етиб бориш учун ўзида куч тополмас экан.

Бир куни у, ўзининг хамқишлоқлари Раббимизнинг Мавлуд байрамини нишонлаш учун ибодатхонага кетаётганини куриб, хўрлиги кебди.

Базилар ундан биз билан ибодатхонага бормайсизми?-деб сўрашганида, у қариб қолганлигини ва мадори йўқлигини айтиб юраги сиқилар экан. Шу куни у чол ухлаш учун ётибди. Тушида эса, Раббимиз унга кўриниб эртага сеникига мехмонга бораман дебди. Чол эрталаб ўрнидан туриб таёргарлик кўрибди. Лекин хеч кимдан дарак йўқ экан. Шунда чол ойна яқинига бориб кўчага қараса бир кичкина бола оёқ яланг қор устида йиғлаб кетаётганини кўрибди. Дархол уни уйига чақириб, Сабабини сўрабди. Шунда бола этиги кичкина бўлиб қолганлигини, шу ахволда эса ўрмонга ўтин тергани кетаётганлигини айтибди. Шунда чол унга бир этик совға қилибди. Болакай хурсанд бўлиб рахмат айтиб йўлида давом этибди.

Яна бироздан кейин чол кўчага қараса. Бир аёл қўлида чақалоқ бола билан тиланчилик қилаётган экан, лекин хеч ким унга эътибор бермай олдинан ўтиб боришар эди. Шунда отахон аёлни уйига чақириб мехмон қилибди ва қачонлардир ўша аёл боласига атаб тикдирган этигини қачон олиб кетишини сурабди. Шунда аёл пули йўқлигини айтиб узур сўрабди ва мумкин бўлса бошқа бировга сотиб юборинг дебди. Шунда отахон этикни аёлнинг боласига совға сифатида бери юборибди. Аёл миннадор бўлиб йўлида давом этибди. Лекин келиши керак бўлган мехмондан хали хам дарак йўқ экан. Чол бир оз хафа бўлиб ухлашга ётибди. Тушида эса у яна Раббимизни кўрибди. Раббим нима учун мени алдадинг, ахир сен меникига мехмон бўлиб келмоқчи эдинг-кў?, Шунда Раббимиз Исо Масих, Мен сеникида мехмон бўлдим ва сен менга катта мехрибончилик кўрсатдинг сендан миннадорман деб айтибди.

Шундан кейин отахон нима содир бўлганини англабди. Хурматли радио тингловчилар қиссадан хисса шуки. Хар биримиз қилган ишимиз учун Раббимиз олдида жавобгармиз. Мехмон кутишда одам танламасликка ва хаммага бирдек мехмондўст бўлишга харакат қилайлик. Муқаддас китобда айтилганидек, баъзи пайтларда биз ўзимиз билмаган холда Раббимизни хам мехмон қилишимиз мумкин. Шунинг учун азизлар доимо бир биримизга ва атрофимиздаги барча инсонларга мехрибон бўлайлик, шунинг билан бирга мехмондўст бўлишга харакат қилайлик. Матто китобида,Сизларга чинини айтайин:сизлар Менинг шу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу менга қилганингиздир.-деб ёзади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top