3:17

Меҳмондорчиликни кенгайтирамиз 17

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар келинг бугун сизлар билан мехмондорчилик хақида бироз сухбатлашайлик. Албатта мехмондорчилик бизнинг ўзбек халқига мос бўлган одат деб айтсак хам бўлади. Менимча бошқа халқларда бунчалик, мехмонга хурмат иззат кўрсатилмаса керак. Агар ўзбекнинг уйида туй ёки бошқа бирон бир байрам бўлса, келган мехмонларни сон саноғи бўлмайди. Бу халқимизнинг бир бирига бўлган хурмат иззатидир. Агар мехмон хақида яхшилаб ўйлаб кўрсак, мехмон хам икки хил бўлар экан.

Биринчиси чақирилган мехмон, иккинчиси эса чақирилмаган мехмон. Албатта чақирилган мехмонни сиз ўзингиз таклиф қиласиз. Баъзи пайтларда мехмоннинг ўзи хам сизга хабар бериб сизникига мехмонга бормоқчи эканлигини айтиши мумкин. Чақирилмаган мехмонлар эса тасоддифан хеч қандай огоҳлантиришсиз келиши мумкин. Энди ўйлаб кўрайлик, мезбон учун хар иккисидан қай бири маъқўл бўларди. Шу савол билан бир дўстимга мурожаат қилганимда у шундай жавоб берди. Албатта мехмоннинг кимлигига боғлиқ. У айтмоқчи эдики, баъзи кишиларни чақирмаган бўлсангиз хам хурсандчилик билан кутиб олишингиз мумкин. Хатто ўзингизда бўлмаса хам, бировдан қарз олиб уларни яхши кутишга харакат қиламиз.

Сабаби у — ёки сизнинг жуда яқин кишингиз бўлиши мумкин экан, ёки сиз учун жуда мухим ва керакли инсон бўлиши хам мумкин. У дўстимиз яна шундай бир фикрни билдирган эди. Агар оддий инсон бўлса, бир пиёла чой хам бўлаверади. Лекин шундай оддий инсон хар қандай огохлантиришсиз келсачи деган саволимизга, у дўстимиз, иложи борича яхши гапириб кутиб олишга харакат қиламиз-да, деган жавобни берди. Бу дўстимизнинг гапларидан шуни хулоса қилсак бўладики, баъзи пайтларда инсон, инсонга унинг кимлигига қараб муносабат қилар экан. Лекин Раббимиз Исо Масих бизларга иккиюзламачиларга ўхшаманглар деб айтади. Хар бир Масихнинг шогирди оламнинг нури бўлиши лозим. Чунки Муқаддас китоб хар биримизга шу хақида гувохлик беради.

Келинг Муқаддас китобдан бир оят келтирайлик. Бу оят Матто китобининг бешинчи бобида ўн олтинчи оятида ёзилган. “Айни равишда сизнинг нурингиз хам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар ”. Чиндан хам азиз радио тингловчилар ҳар бир Художуй инсон бошқалардан ажиралиб туриши лозим. Бу фақат мехмон кутишга тегишили гап эмас. Хар томонлама узоқни кўра оладиган бўлишимиз лозим. Инсон ким бўлишидан қаттий назар уларни бир хил мехмон қилишимиз лозим. Чунки Хар бир инсон Худованднинг суратида яратилган. Биз эса Худованд яратган инсонларни ажратишга хаққимиз йўқ. Хар бир инсон сизни мехмондўстлигингизни билиб, кўриб Отамизни улуғласинлар. Азиз тингловчилар сиз билан хайрлашар эканмиз доимо мехмондўст бўлинглар деб қоламиз. Азиз тингловчилар, сизлар билан яна радио орқали учурашгунча деб, хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top