Бутун Рим империяси бўйлаб жамоатларни ташкил қилган хушхабарчилар ва ўқитувчиларнинг тақдири, уларга бошпана берган, овқат ва йўлкира харажатлари билан таъминлаган меҳмондўст масиҳийларга боғлиқ эди. Бу фактнинг мохиятини англаш учун биз иккита нарсани тушунишимиз керак. Биринчидан, масиҳий жамоатлар уларни имондаги курашувида руҳлантирадиган бошқа жойлардан келадиган ўқитувчиларга мухтож эдилар. Бундан ташқари, Хушхабарнинг ёйилиши ўз уйларини қолдиришга ва ҳамма халқларга хушхабар етказиш учун сафарга боришга тайёр бўлган ,янги имонга келганларнинг орасидан биродарлар топилишига боғлиқ эди.
Ушбу биринчи масиҳий ўқитувчи ва Хушхабар воизхонлари меҳмонхоналарда бошпана ва овқат учун пўл тўлашга қурби етиб моддий томондан яхши таъминланган сафарчилар командаси эмасди, шунинг учун улар меҳмондўст масиҳийларнинг бағрикенглигига суянардилар. Иккинчидан, масиҳий сафарчилар тўхташлари учун уйлар унча кўп бўлмаган. Сафар қиладиган воизхонларнинг махсус мухтожликлари ҳақида билган Исо, Унинг элчилари Хушхабарни келтирган одамлар уларни яхши кутиб олишлари кераклиги ҳақида айтган. Биз буни Муқаддас китобнинг Луқо хушхабари 10 бобида ўқишимиз мумкин: “Кирган уйда қолинглар, сизларга нимаики берсалар, уни еб-ичинглар. Чунки меҳнаткаш ўз меҳнатига яраша тақдирланмоққа муносибдир. Уйма-уй ўтиб юрманглар.
Қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилсалар, олдингизга қўйилганни енглар”. Худонинг элчисини қабул қилмаслик эса Худонинг ўзини рад этишни англатарди. Шунинг учун ҳам ҳаворийлар ўз сафарларида бошқа масиҳийларга суянардилар. Муқаддас Китобда меҳмондўстликнинг кўплаб мисолларини кўришимиз мукин. Янги Аҳдда энг меҳмондўст одам – бу Гай. Аслида Янги Аҳдда Гай исмли иккита киши бор эди, иккаласи ҳам меҳмодўстлик билан ажралардилар. Павлус Коринфдаги Гайни ўзиниг ва бутун коринф жамоатининг дўсти деб атарди: “Менинг ва бутун имонлилар жамоатининг меҳмоннавози бўлган Гай ҳам сизларга салом айтяпти”. Гайнинг бутун бир жамоат сиғадиган катта уйи бўлган бўлса керак.
Бу оят устида фикр юритадиган бўлсак, шундай хулоса қилишимиз мумкин. Агар Худованд бизга уй ва моддий имкониятларни хадя қилаётган бўлса, Унга ва Унинг одамларига хизмат қилиш учун уларни ишлатишимиз шарт. Юҳаннонинг учинчи мактуби Гай исмли бошқа одамга йуналтирилган. Бу ерда Юҳанно Гайни кезадиган воизхонларга нисбатан намунали меҳмондўстлиги учун мақтайди: “Маҳбубим, сен бегона биродарларимизга сидқидилдан хизмат қилиб юрибсан. Улар имонлилар жамоати олдида сенинг меҳрибончилигингни кўкка кўтаришди. Сен уларни Худога муносиб тарзда йўлга отлантирсанг, яхши иш қилган бўласан. Бинобарин, ҳақиқат йўлида хизмат қилувчиларнинг меҳнатида қатнашиш, бундай одамларни қўллаб-қўлтиқлаш бизнинг бурчимиздир”. Бир буюк воизхон Гайнинг меҳмондўстлиги ҳақида шундай деди: “Ҳақиқий севги – ажойиб мезбон, чарчаган мусофирларни яхши кутиб оладиган ҳақиқий Гай”. Бизнинг Худовандимиз кучсиз эмас ва одамларнинг муҳтожликларга бефарқ эмас, шунинг учун биз Унинг хизматчилари ҳақида ғамҳўрлик қилаётиб бағрикенг ва эътиборли бўлишимиз лозим.