3:37

Меҳмондорчилик 45

MP3

Ассалому алейкум азиз радиотингловчиларимиз. Бугун биз сизлар билан Раббимиз бизга қолдирган буюк амрлари ҳақида мулоҳоза қиламиз. Ўйлайманки бу амрлар сизларга аён: “Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин” ва “Ўзгани ўзинг каби севгин”. Нима деб ўйлайсизлар, бу амрларнинг меҳмондорчилик билан алоқаси борми? Ҳа, албатта бор. Чунки севги бу нафақат хис-туйғуларимиздир, севги қилган ишларимиз, хатти-ҳаракатларимиз орқали ўзини намоён қилади.

Муқаддас Китобда меҳмондорчиликнинг кўплаб намуналари мавжуд. Ва улардан бири бу Лидия исмли художўй бир аёлдир. Ҳаворийлар китобининг ўн олтинчи бобида шундай ёзилган: “Лидия ўзининг уй аҳли билан бирга сувда имон келтирганидан сўнг, бизни меҳмон қилмоқчи бўлди. “Агар сизлар мени Раббимиз Исога имон келтирган деб ҳисобласангизлар, уйимга кириб ўтиринглар”, — деб бизни кўндирди”. Лидия Худонинг хизматчиларига қандай қимматли ёрдамини етказа олишини тушунарди. Биринчидан Лидия уларга ғамҳўрлик қилиб текин бошпана билан таъминлади, иккинчидан эса овқат тайёрлаш ташвишларидан уларни озод қилди. Учинчидан улар хизматга кўпроқ вақт ажрата олишларига имконият яратиб берди. Буларнинг ҳаммаси севгининг самарасидир. Чунки бу аёлнинг ўз фаолияти бор эди. Лидия алвон тўн сотувчиси эди. Бу дегани, у жуда банд аёл эди, чунки тадбиркорлик кўп вақтни олади. У шундай ҳам айтиши мумкин эди: “Меҳмонларни кутишга вақтим йўқ, совдам тўҳтаб қолади. Уларни кимдир бошқаси меҳмон қилсин”. Бироқ Хушхабар уни юрагига тегди ва у Худонинг Каломи ёйилишига ўз хиссасини қўшмоқчи бўлди. Меҳмондорчиликни билдириб у шу тариқа Худованд унга нажот бергани учун Худога ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу ҳавас қилишга арзийдиган намунадир.

Биласизларми, оҳирги вақтларда меҳмондорчилик бизнесга айланди. Бу жуда ачинарли хол. Ибодатхонада қандайдир семинар ўтқазилса, келгинди биродарлар фақат тўнаши учун ўша ибодатхона аъзолари , неча пўл берасиз, деб сўрайдилар. Агар пул кам ёки умуман берилмаса, улар ҳатто рад жавобини беришади. Мен айтмоқчи эмасман бу учун пул олиш гуноҳ деб. Агар мезбон сизни пул билан марҳаматласа буни қабул қилсангиз бўлади, чунки у сизни чин юракдан марҳаматламоқчи бўлади. Бу Худонинг мукофоти деб ҳам айтишимиз мумкин. Лекин пулдан ҳам ортиқ мукофотлар бизни Осмонда кутяпти.

Шунинг учун ҳаворий Павлус айтганидек, “Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади. Ўзаро зорланмай меҳмондўстлик қилинглар. Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар”. Демак, севги билан меҳмондўстлик орасида жуда яқин алоқа бор. Ҳаворий Павлус бизларни, яъни масиҳийларни бир биримизни севишга, бир биримиз учун ибодат қилишга, ғамҳўрлик қилишга, бир биримизга хизмат кўрсатишга, далда, насиҳат беришга, ва ниҳоят меҳмондўст бўлишга чорлаяпти. Ва шундагина биз Масиҳнинг баданида тўлиқ ҳаёт кечира оламиз. Ҳайр омон бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top