Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сиз азиз биродарлар билан яна хаво мавжлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннаддормиз. Азиз тингловчи бугунги эшттиришимизнинг асосий мавзўси мехмондорчиликка бағишланади. Сиз азиз тингловчиларнинг фикрингиз қандай? Хозирги замонавий мехмондорчилик қандай бўлиши керак? Албатта хар хил тингловчилар ушбу саволимизга турлича ёндошишлари мумкин.
Хозирги кунда халқимиз орасида бир касалликка ўхшаш иллат пайдо бўлган десак хеч муболаға бўлмайди. Мен қўшнимдан кам бўлмаслигим керак, нотўғри фикр. Албатта хар бир инсон ўз ихтиёжига қараб иш юритиши мақулдир. Шу ўринда халқимизда бор бўлган бир мақолни келтириб ўтишни мақўл деб билдик. Яъни “ Кўрпаннга қараб оёғингни узат”-деди халқимиз. Лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, кўп дўстларимиз, мен хаммангдан зўрман деган фикрда эканлигини билиш унчалик қийин эмас.
Агар шундай дўстларимизнинг уйига мехмон келиб қолгудек бўлса борми. Дастурхон устидан анқони уруғини хам топиш мумкин бўлади. Худога шукур агар чўнтагимиз кўтарса бемалол. Лекин чўнтак кўтармасачи, кимдандир қарз олиб белимизгача қарзга ботиб мехмон кутишга тўғри келади. Уйимизга ташриф бюрган мехмон еб ичиб миннадорчилигини билдириб ўз йўлида давом этади. Лекин хонадон эгаси энди боши қотиб, эй манабу ананасни олмасам бўларкан, барибир емадикў, ёки бўлмаса бюртма сомса заказ қилмасам хам бўларди, овқат емадикў деб сиқилиб ўтираверади.
Бунинг натижасида эса оилада бироз келишмовчиликлар хам келиб чиқиши мумкин. Хурматли тингловчи, нима деб ўйлайсиз мехмон келган пайтда дастурхонга спиртли ичимлик қўйиш керакми ёки йўқми? Шахсан мен хали бирон бир мехмон олдига спиртли ичимлик қўймаганман. Кўп дўстларим хам бу хақида хабардордирлар. Қанчалик зўрламасинлар, барибир уларнинг ўйлагани амалга ошмаслигини яхши тушунишади. Агар улар нима учун ичимлик қўймаяпсан деб сўраб қолсалар, аста секин сабабларини тушунтириб бераман.
Азиз тингловчилар, агар эсингизда бор бўлса Иброхим отамиз мехмонларни кутиболганида, уларни нафақат қорнини тўйдирди, балки энг зарур ишни амалга оширганди. Яъни уларнинг хол ахволини сураб, кўнглини олди. Улар учун мухим бўлган нарсаларни берди. Уйга ташриф бюрган мехмонлар учун сўйилган қўйлардан кўра бир пиёла жой билан бир оғиз ширин гап уларга татийди. Тўғри айрим инсонлар бор, фақатгина уйнинг ва дастурхоннинг ахволига қараб муомила қилади.
Шундай инсонларга қарата айтгимиз келади беш панжа баравар эмас деб.
Хар ким ўз топгани ва ўз билганича мехмон кутади. Энг ёмони агар уйга хеч ким келмаса, шунинг учун кўнгли кенг инсоннинг уйида хар доим кимдир бор. Азиз тингловчи шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди, сизлар билан келаси эшттиришимизгача хайрлашиб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.