3:11

Меҳмондорчилик 48

MP3

Асссалому алейкум азиз радиоэшиттиримизнинг тингловчилари!

Бугунги мавзуимизни биз меҳмондорчилик мавзусига бағишлаб сизларнинг фикрларингизни ҳам эшитмоқчимиз. Олдинги эшиттиримизда биз меҳмондорчилик бу масиҳийларга хос фазилат деб айтган эдик. Бу – хизматлар орасида олий хизматларидан бири деб айтиб ўтган эдик ҳам. Лекин дунёвий одамлар ҳам меҳмондўст бўлишга ҳаракат қиладилар, улар ҳам меҳмондорчиликни унтмайдилар.

Бу иккала меҳмондорчиликнинг орасида қандай фарқ бор экан?

Менинг фикрим бўйича дунёвий меҳмондорчилик – бу оғир юкдек. Чунки унинг сабаби бу инсоннинг мағрурлигидир. Мезбондан ҳамма нарсада муккамаллик талаб қилинади: сиз меҳмонни қандай чеҳра билан кутиб олдингиз, қандай сўзларни айтдингиз, қаерга ўтқазиб қўйдингиз, қандай ва қанақа қилиб чой ўзатдингиз, дастурхондаги ноз-неъматлар меҳмоннинг обруини тушурмадими ва яна минг хил нарсалар сизни ташвишга солади. Мезбонларда сиз зўр таасурот қолдиришингиз керак ва буларнинг ҳаммаси сизни қул қилиб олади. Мезбон ўз уйи, уйдаги жихозлари, тайёрлаган оқатлари билан меҳмонларга эсдан чиқармайдиган таасурот қолдиришни хоҳайди.

Масиҳийлик меҳмондорчилик эса аксинча бизга озодликни беради. Меҳмондорчиликни билдириб биз биринчи ўринда бир-биримизга, яъни меҳмонларимизга хизмат қиламиз. Биз нарсаларимиз билан мақтанмаймз, балки Худо ҳақида кўпроқ гаплашишни хоҳлаймиз. Уйларимизнинг эшикларини очиб одамларга Худонинг севгисини намоён қилиб биз кутилмаган холда уйимизга келган одамларнинг ҳаётларига зўр таъсир кўрсатишимиз ва Худога келишларига ёрдам беришимиз мумкин.

Меҳмондорчиликни билдириб биз одамларга улар муҳтож бўлган эътибор, далда беришимиз мумкин, уларни руҳлантиришимиз ҳам мумкин. Оиламиз билан кўплаб шаҳарлардаги ибодатхоналарда семинар ўтказишимизга тўғри келарди. Бир хил шаҳарларда бизни меҳмонга чақирардилар, хаттоки олдимизга келиб ўша жойдан уйларига олиб кетишарди. Баъзи жойларда эса биз қийин шароитда яшаганимизда ҳам бизни ҳеч ким бир пиёла чойга уйига чақирмасди. Бу жуда ачинарли лекин ажабланарли хол эмас. Бу севги ва меҳмондўстлик йўқ масиҳийча ҳаётнинг намуналаридир.

Лекин биринчи масиҳийларни айнан шу фазилат бошқалардан ажратиб турарди ва бир-бирини бирлаштирарди. Ҳаммага машхур бўлган Мартин Лютернинг меҳмондорчилиги ҳақида кўплаб ривоятлар юрарди. Унинг уйи тўлган коса каби эди. Кафедрани ўрнига эса стол хизмат қиларди. Шунинг учун одамлар Хушхабар эшитсин, янги имонга келганлар эса улғайсин, имоним кундан кунга мустаҳкамласин дейсангизлар, уйларнинг ва энг муҳими – юрагингларнинг эшигини катта очинг. Бошқаларга меҳмондорчиликни намоён қилишда намуна бўлинг, токи Худованд ўз танасини ана шу пойдеворда қурсин ва Унинг муқаддас буюк исми яна ҳам улуғлансин. Ҳайр соғ саломат қолинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top