Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Азиз радио тингловчилар, бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар билан мехмондорчилик хақида сўз юритмоқчимиз. Мехмондорчилик деганда кўпчилик инсон спиртли ичимлик хақида ўйласа керак. Албатта Масихга ишонган кишилар бундан мустасно. Сиз азиз тингловчи қандай ўйлайсиз? Агар хонадонимизга мехмонлар келишмоқчи бўлса спиртли ичимликларни дастурхонга қўйсак бўладими ёки йўқми? Мен айнан шундай савол билан кўплаб биродарларни фикрларини билишга харакат қилиб кўрдим.
Натижа шундай бўлди. Хар ўн кишидан етти ёки саккиз киши бундай мехмондорчиликка салбий фикр билдиришди. Қолганлари эса агар ўзингиз ичмасангиз албатта мумкин деган фикрни хам билдиришди. Лекин бизга энг тўғри жавобни албатта Муқаддас китоб бера олади. Эфесликларга мактубининг 5:18 оятида шундай оят бор: “Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча Муқаддас Рухга тўлиб тошинглар”. Ушбу мактуб бизларга аниқ айтадики маст бўлманглар деб.
Демак ким маст бўлиши мумкин? Албатта спиртли ичимлик ичган одам. Бу ичимлик ўрнига Худованднинг Муқаддас Рухи билан тўлишимизни бизларга айтмоқда. Балки сизларда хам айнан шу мавзулар бўйича бахслар бўлган бўлиши мумкин. Менга бир таниқли чупон шундай деб айтган эди. Ким қайси гунохни қилса у инсон айнан шу қилаётган ишларини яшириб, гунох эмасдек кўрсатади. Ўз айбини яшириш учун турли бахоналар топишга харакат қилади. Бу гапда албатта жон бор. Айрим биродарлар хатто юқорида келтириб ўтган оятларимиз хақида сал бошқачароқ фикрлар хам билдиришади.
Уларнинг айтишича бу оятда озроқ ичса бўлар экан, чунки маст бўлманглар деб ёзилган эмиш. Гунохнинг катта кичиги бўлмаганидек, озроқ ичишми ёки маст бўлгунча ичишми фарқи бўлмаса керак. Муқаддас китобда яна бир оят мавжуд. “Бундан кейин фақатгина сув ичма, балки ошқозонинг учун, тез тез юз берадиган касалликларингнинг олдини олиш учун озгина шароб хам ичгин”. Манашу оятни айрим пайтларда нотуғри талқин қилинганини хам эиштиб турамиз. Гуёки биродар Павлус оз оздан ичиб туришга рухсат берган деган гаплар.
Павлус биродаримиз Тимутийнинг касаллиги туфайли унга озгина шароб ичишига рухсат берган эди. Сабаби ошқозондаги айрим касалликларни шу йўл билан даволаш мумкин эди. Азиз биродарлар спиртли ичимлик истимол қилиш хеч қачон яхшиликка олиб келмаса керак. Уйдаги келишмовчиликлар, оилавий бюджетнинг зарар кўриши, куча куйдаги уруш жанжал хаммаси айнан ичкиликбозлик туфайли келиб чиқади. Азиз радио тингловчи юқоридаги саволимиз эсингизда бўлса керак. Спиртли ичимликни дастурхонга қўйиш ёки қўймаслик хар бир кишининг ўзига боғлиқ бўлиб қолсин. Доимо Раббимиз Исо Масихга маъқул мехмондорчилик хар биримизнинг хонадонимизни тарк этмасин. Шунинг билан азизлар бугунги эшиттиришимизга якун ясаган холда сизлар билан хайирлашамиз. Келгуси эшиттиришларимизгача хайр соғ омон бўлинглар.