3:21

Меҳмондорчилик 67

MP3

Ассалому алейкум қадрдон радиомуҳлисларимиз. Микрофон қаршисида сизлар билан яна мен Ғолиббекман. Бугунги эшиттиришимизни биз меҳмондорчиликка бағишлаймиз. Шарқда қадимги замондан бошлаб меҳмондорчиликка катта эътибор бериларди. Ўйлайманки меҳмондорчилик анъаналари болаларга ёшлигидан ўргатилиб борарди. Хозирги кунларда биз ўзимиз меҳмондорчиликни ўрганиб фарзандларимизга ҳам ўргатишимиз лозим деб биламан. Ўша пайтда меҳмон билан қандай гаплашиш қоидалари ҳам бор эди, яъни суҳбатни олиб бориш этикети.

Агар биз Ибтидо китобининг йигирма учинчи бобига қарасак, Иброҳимнинг Афрон билан бўлган суҳбатининг гувоҳи бўламиз. Шу жойда бир бирини ҳурмат қилишларини, бир бирини эшитишларини ва тўғри, тўлиқ жавоб беришларини кўрамиз. Меҳмонни хафа қилоладиган гапларни гапириш, уни устидан кулиш ман этиларди, суҳбатларни эса тинчлик билан ўтказиш керак эди. Катталар гапирганда кичкиналар жим ўтирардилар, катталар кирганда эса ҳурмат юзасидан ўрниларидан турардилар. Илтимос гаплари “Агар мен сенда иноят топган бўлсам” деб бошланарди. Миннатдорчилик эса дуолар ва яхши тилаклар билан изхор этиларди.

Мана шу қоидалар орқали меҳмонга ҳурмат иззат кўрсатиларди.

Қадимги Шарқнинг меҳмондорчилик урф одатларига қарайдиган бўлсак улар хозиргача давом эттириляпти дейсак ҳам бўлади. Ўзбек халқнинг энг зўр фазилатларидан бири бу албатта меҳмондорчилик. Айниқса қишлоқ жойларда, кичкина шаҳарларда буни яхши сезса бўлади. Дарвозани олдига бегона одам келса ҳам уни уйга таклиф қилиб чой бериб кутиб оладилар. Керак бўлса тунаб ҳам қолаверади. Шунинг учун биз мана шундай фазилатимиздан фойдаланишимиз керак. Одамларга меҳмондорчиликни билдириб уларга эзгу хабарни етказишимиз мумкин. Эшикларимиз ёпиқ бўлса буни қандай амалга оширса бўлади?

Ҳақиқий меҳмондорчиликни биз Иброҳим, унинг жияни Лут, Аюб ва кўплаб бошқа Муқаддас китоб қаҳрамонларидан ўрганишимиз мумкин. Агар меҳмондўст бўлиш сизга қийин бўлса бу учун ибодат қилинг. Ва буюк бўлган Худованд Ўз фарзандларига мана шу ажойиб фазилатни беради. Чунки Худованд хоҳлайди сиз меҳмондўст бўлишингизни, нафақат сизнинг юрагингиз, эшикларингиз ҳам ҳар доим очиқ бўлишни. Меҳмондўст бўлишни ўрганмоқчи бўлсак Муқаддас китобни, айниқса Эски Аҳдни ўқишиб чиқишимиз керак холос. Ва албатта ўқиган ва ўрганган нарсаларимизни амалда қўллашимиз керак. Спортсмен ғалабага эришиш учун кўп машқ қилади. Шу сингари биз ҳам меҳмондорчиликни машқ қилсак яхши натижаларга эришамиз. Кейинчалик эса меҳмондорчилигимиз яхши бир одатга айланиб қолади, қайсики Раббимизга хизмат қилади ва Уни улуғлайди.

“Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар. Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин. Шундай қилиб, Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлансин. Абадий улуғворлик ва салтанат Уникидир. Омин. (Биринчи Бутрус 4: 10, 11). Ҳайр соғ саломат бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top