3:30

Меҳмондорчилик 37

MP3

Ассалому алейкум эфиримизнинг қадрли муҳлислари! Сизлар билан учрашиб ўз фикрларимиз билан бўлишаётганимиздан чексиз қувоножакмиз. Бугунги эшиттиришимизни эса биз меҳмондорчилик мавзусига бағишламоқчимиз.

Меҳмондорчилик Хушхабарнинг ёйилишида муҳим аҳамиятга эга эди, чунки биринчидан, масиҳийларнинг уйлари табиий сабабларга кўра Хушхабар айтиш учун қулай жой бўлган. Иккинчидан эса, меҳмондўст мезбонлар мамлакат бўйлаб юрган воизхон ва ўқитувчиларга бебаҳо ёрдам кўрсатишган. Биринчи асрда маъбад ёки тажрибали хизматчиларнинг сони жуда кам бўлган. Шу сабабдан масиҳийлар шу нарсаларга мухтож бўлиб ўз уйларида йиғилардилар.

Муқаддас Китобда Ҳаворийларнинг фаолияти китобида шундай ёзилган: “улар ҳар куни маъбадда ва хонадонларда таълим бериш, Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни ёйишдан тинмас эдилар”. Ҳаворий Павлус ҳам масиҳийларнинг уйлари Худо Каломини воизлик қилишнинг маркази бўла олади деб ҳисобларди. У Ефес шаҳридаги оқсоқолларга мурожаат қилиб шундай деган: “фойдали бўлган ҳеч бир нарсадан сизларни маҳрум қилмайин, деб кўчама-кўча, уйма-уй юриб таълим бериш фурсатини бекор ўтказмадим”. Маъжўсийларнинг ичидан бўлган биринчи масиҳийлар маъбад ёки ибодатхонада тавба қилмаган эдилар, бу воқеа Корнилийнинг уйида содир бўлган. Муқаддас китоб баён этаётгандай, Корнилий “ўз қариндошлари ва яқин дўстларини” ўз уйига ҳаворий Бутруснинг нажот ҳақида хабарини эшитишлари учун чақирди.

Ўшанда Корнилий, унинг қариндошлари ва дўстлари Масиҳга имон келтирдилар. Худди шу сингари Масиҳга эргашиш учун ўз фаолиятини қолдирган Матто ҳам Хушхабар воизлик қилиниши учун ўз уйини ишлатди: “Левий (Матто) ўз уйида Исо шарафига катта зиёфат берди. Улар билан бирга еб-ичиб ўтирганлар орасида оддий халқдан талай киши ва кўпгина солиқчилар бор эди” деб Луқо Хушхабари китобининг бешинчи боби баён этади. Биз ҳам Корнилий билан Маттодан ибрат олиб Масиҳ ҳақида гапириб бериш учун ўз уйларимизга дўстларимизни ва қўшниларимизни чақиришимиз керак. Бироқ кўпчилигимиз меҳмондўстлик билан ажралиб турмаймиз. Афсуски, баъзиларимиз қўшниларимизни хатто танимаймиз ҳам. Меҳмондўстлигимизни кўрсатиб эса биз қўшниларимиз билан дўстлашимиз ва руҳий зулмат ҳукмронлик қилган жойларда улар учун маякдай бўлиб қолишимиз мумкин.

Кўзларимизни очганимизда эса қўшни ва дўстларимизга Хушхабарни айтиш учун уйларимиздан фойдаланишнинг кўплаб имкониятларимиз борлигини кўрган бўлардик. Имонсизларни уйларимизга таклиф қилиб биз уларга севги ва ҳурматимизни кўрсатамиз ва шу орқали уларни Масиҳга келтирамиз. Биласизларми, хушхабарнинг тўқсон фоизи – бу севги. Ўз уйга таклиф қилиш – бу Масиҳнинг снвгисини одамларга намоён қилишнинг энг кучли усулларидан биридир! Одамларга мехмондўстлигингизни кўрсатиб хизмат қилиш учун профессионал воизхон бўлиш шарт эмас. Агар сиз уй эшикларини очсангиз, одамлар албатта сизникига келишади. Уильям Барклай сўзлари билан айтгандай “масиҳийлик очиқ эшиклар дини бўлган ва шундай қолиши ҳам керак”. Шу билан мавзуимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз. Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top