3:31

Меҳмондорчилик 75

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимизнинг асосий мавзуси мехмондорчилик хақида боради. Агар доимо уйимизга мехмонлар ташриф буюрсалар демак, ўзингизни олижаноб ва хурматга сазовор инсонлар сафига қўшишингиз мумкин. Лекин уйингизга бирон инсон ташриф буюрмаётган бўлса демак нимадандир ташвишланишга ўрин бор.

Айтмоқчимизки яхши инсонлар билан доимо алоқа қилувчилар кўплаб топилади. Мен шундай ўйлайман, мехмон кутишда энг мухими яхши кайфият. Албатта мехмонларингизнинг олдига қўйиладиган ноз неъматлар хам мухим. Лекин уй эгасининг кайфияти ва ширин сўзлиги хаммасидан устун туради. Мен бир инсонни биламан ва доимо шу инсоннинг уйига ташриф буюришни ва мехмон бўлишни яхши кўраман. Уй сохиби хам унинг турмуш ўртоғи хам хатто болалари хам жуда мехмондўст ва очиқ кўнгилдирлар.

Агар уйига бориб қолсангиз бор йўғини олдингизга тўкиб хечам кетқазиб юборгиси келмайди. Албатта бизнинг халқимиз орасида шундай инсонлар кўплаб топилади. Чунки мехмондўстлик айниқса ўзбекларга хос одат десак хечам муболаға бўлмайди. Шунинг учун хурматли радио тингловчи дўстлар ўзбек халқининг мана шу яхши удумларини ўз болаларимизга ёшлигидан ўргатиб боришимиз лозим деб биламиз.

Шу билан бирга ўз болаларимизга мехмондорчиликда ўзини қандай тутиш кераклигини хам ўргатиб борсак нур устига аъло нур бўлар эди. Сабаби, қаерга мехмон бўлиб бормайлик болаларимиз ўз шўхликларини хамма жойда бирхил давом эттирадилар. Мезбон эса камдан кам болаларга танбех бериши мумкин. Сабаби, мехмонларга оғир ботиши мумкин. Шунинг учун хам хар бир ота она ўз фарзандларига мехмон кутиш ва бошқа жойда ўзини тутиш қандайлигини ўргатиб бориши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Айрим пайтларда шуни гувохи бўламизки, ота оналар болаларига умуман индамайдилар, вахоланки бола бировнинг уйида умуман ўзини ёмон тутиши мумкин. Балки мезбон ойлаб мехнат қилиб тер тўкиб сотиб олган гулдонни синдириб қўйсачи? Юқорида айтиб ўтганимиздек мезбон бировнинг боласига танбех беришни унчалик ўзига ип кўрмас. Бунинг бир нечта сабаблари бўлиши мумкин. Ўйлайманки, агар сизнинг хонадонингизга шундай мехмонлар ташриф бюрсалар жуда донолик билан болага тушунтиришингиз мумкин.

Лекин шунда хам бола давом этса ота онасини хафа қилмайдиган даражада илтимос қилинг. Майли, балки хафа бўлишар лекин кейинги сафар ўйлайманки шундай иш такрорланмайди. Хафагарчилик эса вақтлар ўтиб эсдан чиқиши мумкин. Хурматли радио тингловчи мухлислар, агар сизларда хам мехмондорчиликка оид саволлар ва таклифлар бўлса бизнинг интернет сайтимиз орқали бемалол бизга мактуб йўллашингиз мумкин. Бизнинг манзил www.najot.com Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшиттиришларимиз орқали сиз азизлар билан учурашгунча хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top