Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Мехмон отангдан улуғ деб айтади доно халқимиз. Келинг хурматли тингловчилар, шу мақолнинг маъносини ўрганишга харакат қилиб кўрамиз. Демак мехмон нимаси билан ўз отамиздан улуғроқ бўлиши керак? Отамиз деганда ўзимизнинг дунёвий отамизни назарда тутганимизни билиб турган бўлсангиз керак.
Бизга маълумки, бошқа халқларда бўлгани каби ўзбекларда хам ота онага бўлган хурмат иззат жуда юқоридир. Хар бир фарзанд ўз отамизни хурматини доимо жойига қўйишга харакат қиламиз. Шундай экан, хонадонимизга ташриф бюрган хар қандай мехмонни хам хурматини жойига қўймоғимиз лозим. Мехмонни ўз отамиздан улуғроқ билиш, демак унга нисбатан янада кучлироқ, қолаверса отага бўлган хурмат иззатдан хам юқорироқ хурмат кўрсатишимизни талаб этади.
Албатта келган мехмонни турли ноз неъматлр билан сийлаш одатий хол. Лекин хамма хам мехмонларга нисбатан юқори хурмат кўрсата олармикан? Шундай мехмондорчилик хақида кўп маротаба эшитганмиз. Айтайлик бир оиланинг эркак тарафидан кимдир мехмон бўлиб келса, аёл киши унчалик ёқтирмаслиги мумкин, лекин аксинча аёл тарафидан кимдир мехмон бўлиб келсачи? Ўз ўрнида эркак кишидан хам худди шу жавобни кутиш мумкин.
Орада эса келган мехмон бироз хижолатда қолиши аниқ. Азиз радио тингловчи мухлислар. Биз Художўй инсон бўла туриб юқорида айтиб ўтганимиздек йўл тута олмаймиз. Сабаби, Раббимиз сиз билан бизни иккиюзламачиликка эмас, аксинча хақиқий инсонийликка чақиради. Албатта юқорида айтиб ўтган фикрларимизни юз фоиз шундай деб такидламоқчи эмасмиз. Бундай холатлар жуда камдан кам учрайди. Лекин бор нарсани йўқ деб айта олмаймиз-ку. Ўйлаймизки хар бир инсон ўзини ким эканлигини биздан кўра яхшироқ фаҳмлайди.
Шу билан бирга келган хар қандай мехмонларга нисбатан сал бўлса жонини хам фидо қиладиган инсонлар минглаб топилади. Албатта Муқаддас Китоб бўлмиш Инжилда мехмондорчиликка оид айрим боблар мавжуд. У жойда доимо мехмонларга энг яхши хизмат кўрсатилиши такидланади. Биргина мисол келтириб ўтайлик. Иброхим бобомиз фаришталарни мехмон қилган пайтда, Соро қўлидан келганича йилиб югуриб хизмат қилади.
Хатто бизнинг халқимизда учраб турганидек, ташриф бюрган азиз мехмонларга мол сўйилиб, ширин таомлар хам таёрлаганлиги хаммамизга маълум. Шундай экан азизлар, Худованддан барака олиш учун Худованд юборган азиз инсонларга нисбатан эътиборли бўлмоғимиз ва уларни яхши мехмон қилиб яна ўз йўлларида давом этишларини таъминламоғимиз керак. Азиз радио тингловчи, ибодат орқали Худованддан мехмон кутиш сирларини, хамда мехмонларга нисбатан сабрли бўлишимизни сўрайлик. Хонадонингизга тинчлик, уйингизга қут барака тилаган холда сиз азиз радио тингловчилар билан хайрлашамиз. Хайр саломат бўлинглар.