3:18

Меҳмондорчилик 77

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Хурматли тингловчилар, бугунги эшиттиришимизни анъанавий мехмондорчилик мавзусига бағишламоқчимиз. Бизга қанчалик маълумки мехмондорчилик бизнинг ва бутун халқларнинг урф одатларидан биридир. Мехмондорчиликда икки уч кишидан тортиб бир неча кишигача бўлиши мумкин.

Мехмондорчиликда ўзингиз истаган инсонларни мехмонга чақиришингиз мумкин. Хохланг улар сизнинг қариндошларингиз бўлсин, хохланг яқинларингиз ёки таниш билишлар хам сизнинг мехмонингиз бўлиши мумкин. Бу эса биз Масихга ишонувчилар учун яхши бир имкониятдир, қайсики мехмондорчилик орқали Отамиз Худони улуғлаш учун. Ўйлашимча бундай мехмондорчиликни фақат якшанба кунлари эмас, балки бошқа ўзимизга қулай кунларда хам ўтқазишимиз мумкин.

Албатта мехмондорчилик бўлаётган жойда, хонтахта устида нимадир бўлиши лозим. Буни хам Отамизнинг ёрдами билан хал қилиш мумкин экан. Айтайлик мехмондорчиликда беш олти киши, баъзи пайтларда ундан хам кўпроқ мехмонлар бўлиши мумкин. Ўйлашимизча агар хар хафтада бир кишининг уйида мехмондорчилик давом этаверса биринчидан хонадон эгасига қийин бўлиши мумкин, иккинчидан бошқа ўзингизга маълум бўлган томонлари хам мавжуд.

Шунинг учун хар хафтада хар хил кишининг уйида мехмондорчилик қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу дегани хар бир киши бир ойда балки ундан хам кўпроқ вақт ичида бир марта мехмонларни кутади деганидир. Бу эса хонадон эгаларига унчалик муаммо туғдирмайди. Бунинг учун эса хар бир киши кимдан кейин мехмонларни кутади олдиндан аниқ билса тайёргарлик кўриши учун хам бироз вақти бўлади.

Шу билан бирга мехмонлар хам бу сафар кимнинг хонадонига мехмонга боришларини олдиндан билишади ва хар қандай телефон қўнғироқларисиз хам ўзлари олдиндан билган жойларига белгиланган вақтда ташриф буюришлари мумкин. Албатта хозирги қийин бир шароитда имкон даража хар хил йўлларни излаш керак деб ўйлаймиз. Бундан ташқари туғилган кун турли маракалар ёки байрамлар арафасида хам мехмондорчилик қилишимиз мумкин.

Мехмондорчилик деганда нимани назарда тутаётганимизни сиз азиз тингловчилар яхши англаётган бўлсангиз керак. Юқорида айтиб ўтганимиздек мехмондорчилик бизнинг ва бошқа халқларнинг энг яхши одатларидан биридир. Шунинг учун хам хеч ким сизга мехмон кутмайсан деб айта олмайди. Агар гапимизни қисқача қилиб айтадиган бўлсак мехмондорчилик бахона, дийдор ғанимат. Хурматли радио тингловчи мухлислар, шунинг билан мехмондорчилик мавзусига оид бугунги сухбатимизга шу ерда якун ясасакда, сиз азиз биродарлар билан хайрлашсак. Хонадонингизга доимо тинчлик ва қут барака тилаймиз, уйингиз доимо мехмонларга тўла бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top