3:29

Отага бўлган ишонч

MP3

Жисмоний танамизни озуқа билан қўллаб-қувватлашимиз кераклигини тушуниш онсон. Лекин руҳий муҳтожликларимизничи? Буни қандай қуллаб қуватлашимиз мумкин? Келинг Хурматли радио тингловчилар Мўқаддас китобдан бир оятни ўқиб кўрайлик. “Шундан кейин Исо Жалила кўлининг нариги қирғоғига сузиб ўтди. Унинг беморлар билан қилаётган ажойиб ишларини бир талай халойиқ кўриб, Унинг орқасидан эргашиб бораверди” (Юҳанно 6:1-2). Бу одамлар нима учун Исога эргашардилар?

Улар ўзларини Исонинг олдида нажотга муҳтож бўлган гуноҳкор деб тан олармидилар? Йўқ. Улар Ундан моддий бойликни кутардилар. Руҳий нарсалар уларни қизиқтрмасди. Улар моддий бойликка эга бўлишни хоҳлардилар.

Агар инсон Муқаддас Китоб таълимотига пул ёки нарсаларга эга бўлиш учун амал қилса, бу ҳаракати унга ёрдам беролмайди. Исо ер юзига дунё бойликларини бериш учун келмади. Муқаддас Китобга ва Исога Қутқарувчидек бўлган ишонч яхши шароитларни бизга ваъда қилмайди.

Исонинг келишини ҳақиқий сабаби бор. Худованд Исони шайтондан, гуноҳдан ва абадий ўлимдан бизни халос қилиш учун юборди. “Исо тоққа чиқиб, у ерда ўз шогирдлари билан ўрнашди. Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди” (Юҳанно 6:3-4). Ибронийлар Фисиҳ байрамда уларнинг ота-боболари Мисрда ўтқазган оҳирги кечани хотирлайдилар. Ҳар бир оила қўзичоқни сўйиб эшик ёндорларини қон билан сўртиб чиққанлари сабабли ўлим фариштаси уларнинг уйларини четлаб ўтганини эслайсизми?

Худованд, улар ота-боболари қутқарилганини хотирлашлари учун ҳар йили қўзичоқни сўйишни уларга айтди. Иброний халқи ҳар йили Қуддусда нишонлаётган Фисиҳ байрамга келишлари учун катта масофани босиб ўтардилар. Исроилликлар Фисиҳнинг биринчи кечасида Мисрдан чиққанларига камида 1400 йил ўтган бўлиши мумкин. Нима сабабдан кўп яҳудийлар Фисиҳ байрамни нишонлашда давом этардилар? Улардан ҳаммаси ҳам Худога ишонган ва Унинг Халоскорини кутаётган эдими? Йўқ. Баъзилари буни урф-одат бўлгани учун қилардилар.

Бошқалари эса ичиларида Худога ишонмаган ва У ҳақида ўйламаган бўлсаларда, ташқи томондан Худонинг қонунига итоатли бўлишни хоҳлаганлари учун бу байрамни нишонлаётган эдилар. Аммо фақат бир нечта одам Худо уларга буни буюргани ва улар Худога ҳамда У ваъда қилган Халоскорни юборишига ишонганлари учун Фисиҳ байрамни нишонлардилар. Худованд қандай ваъда қилган

Исо нима қилишга аллақачон қарор қилган эди. Азиз радио тингловчи мухлислар, Дархақиқат Худовандга ишонишдан биринчи мақсадимиз, Нажотга эга бўлишдир.

Келажакда Отамиз билан бирга жаннатда бирга бўлишдир. Хақиқатдан кўпинча айрим жойларда эштиб қоламиз Агар Худога ишонсанг Уни олдида барча гунохлар учун товба қилсанг Худованд истаган нарсангни берар эмиш. Мен шундай ўйлайман, Отамиз Худованд бутун инсониятга энг мухим нарсани бериб бўлди, яъни Ўғли Исо Масих орқали.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top