Муқаддас Китоб ёрдамида Муқаддас Руҳ гуноҳкорда ишониш учун янги онгни ва Худонинг ҳақиқатини севиш учун янги юракни бунёдга келтиради. “Исо унга шундай жавоб берди:“Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди”. Мўқаддас китобга қарайдиган бўлсак Римликларга мактубининг 8 боби 9 оятида “Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир-деб ёзилгани кўрамиз. Бошқача қилиб айтганда, табиб касал одам учун қилган нарсани Муқаддас Руҳ гуноҳкор учун қилади.
Стол устида дори турибди, бироқ уни қандай қилиб қабул қиши мумкин? Кимдир уни касал одамга бериши керак. Кўз олдимизда ҳалок бўлаётган жон турибди. Масиҳ – бу жоннинг Нажоткори, Оқловчиси. Ўзининг қонини хочда тўкиб, У кечиримимизнинг тўловини тўлади. Бироқ гуноҳкор бу тўловга қандай қилиб эга бўлиши мумкин? Уни текин кечирим олиш йўлига қандай қилиб солса бўлади? Масиҳ сотиб олган кечиримни биз Муқаддас Руҳ воситачилигида оламиз. Худонинг Руҳидан ва Унинг Каломидан туғилган лаҳзада одам Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни қабул қилади,
у Масиҳнинг вужуди бўлган Унинг Маъбади аъзоси бўлади. Шунинг учун имонли одам Руҳ билан чўмдирилишини изламайди, чунки у уни аллақачон олган. Муқаддас Руҳ гуноҳкорни тирилтирибгина ва уни Масиҳнинг баданига чўмдирибгина қолмай, унинг ичига киради ва у ерда абадий яшайди. У имонли одамни муҳрлаб қўйиб, шу билан унинг Худога тегишли эканлигини, унинг ҳеч нарсадан кўрқиши керак эмаслигини кўрсатади. Эфесликларга мактубининг 1боби 13 ояти. Павлус Муқаддас Руҳ ҳақида “..меросимизнинг гарови…” –деб айтади. Шундай қилиб, У самовий шуҳратнинг гарови бўлиб қолади.
Муқаддас Руҳ хизматининг барча шакллари яъни тирилтириш, сувга чўмдириш, ичига кириш, муҳрлаш – одам имонга келганда бир марта ва умрбод амалга оширилади. Лекин минг афсус билан шуни айтишимиз керакки, баъзида Худовандни кимлигини била туриб васвасаларга ва иблиснинг алдовларига тушиб қоладиганлар хам бор. Бу билан Худонинг Муқаддас Руҳини сўндирадилар ва ҳақорат қиладилар. Худованднинг амрларини бажариш учун биз Худо билан юришимиз, Унга тўла-тўкис бўйсунишимиз, Унинг Муқаддас Китобни ўқиш, ибодат ва “Ўз Ўғлини аямай, балки ҳаммамиз учун Уни фидо қилган”.
Худога муҳаббат орқали бизга ғалаба ато этиши ҳақидаги ваъдасини унутмаслигимиз керак. Муқаддас Руҳнинг ўрнашиши абадийдир. Имонлининг ҳаётида бу хизматни гуноҳ бузиши мумкин. Шу сабабли Муқаддас Руҳга такрор-такрор тўлиб-тошиш зарурдир. Биз ўзимизнинг баданимизнинг муқаддас эканлигини ёдда тутишимиз керак, чунки у Худо яшайдиган макондир. “Наҳот билмасангиз?” Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар…”1-Коринфияликларга мактуби 6:19,20 оятлари.