3:57

Муқаддас одатлар 2 қисм

MP3

Азиз тингловчи биродарлар биз сизлар билан ўтган сафар муқаддас одатлар хақида сухбатлашган Эдик. Бугун хам ўша мавзу хақида сухбатимизни давом эттирамиз. Биз гунох қилиш одатлари ва уларга қарши туришни одат қилиб олиш хақида сухбатлашган эдик. Шунга кўра агар биз ўзимизни гунохдан қанчалик кўп тийсак, гунохга шунчалик яхши қаршилик қила оламиз. Шу сабабдан биз Муқаддас Рухга таяним мунтазам равишда гунохга қаршилик кўрсатиш одатини ривожлантиришимиз керак. Ќеч қачон истисно қилишга йўл қўймаслик, башарий табиатимиз қилмишларини ўлдириш ва солихлик одатларига эга бўлиш учун иккинчи асос бўлади. Истисно қилиш натижасида биз эски одатларимизни мустахкамлаймиз ва янгиларини махкамлаб қўйиш имкониятини қўлдан бой берамиз. Бу ерда эътиборимизни «яна бир марта” деган фикрларнинг пайдо бўлиш хавфига қаратишимиз керак. Бу кўринишдан сезилмайдиган, аммо жуда хавфли тузоқдир.

ИСтакларимизни рад қилишга кучимиз етмаганлиги учун биз баъзан ўзимизга: “ бу ишни фақатгина бугун, охирги марта қиламану, эртага бошқача йўл тутаман”, деймиз. Аслида эса кўнглимиз тубида, эртага ўша гунохдан воз кечиш янада қийинроқ бўлишини тушуниб турган бўлсак хам, бу хақда ўйламасликка харакат қиламиз. Учинчи асос шундай дейди: бир сохада муваффақият қозониш учун, барча сохаларда тиришқоқ бўлиш зарур. Оуэн бу хақида шундай сўзларни айтган: «Гунохларимизни енгишда муваффақият қозониш учун биз хаётимизнинг хар бир сохасини самимият ва шижоат билан Худога бўйсундиришимиз даркор.” Биз у ёки бу одат унчалик ёмон эмас, деб ўйлашимиз мумкин, бироқ унга доим йўл беришимиз иродамизни сусайтиради ва бошқа васвасаларга йўл очиб беради. Бузуқ нафсни мисол қилиб олсак бўлади. Биз ўз нафсимизни тийишни ўрганишимиз керак. Очкўзлик бизнинг назаримизда оғир гунох хисобланмасада, нафс бузуқлик иродамизни хар томонлама сусайтиради. Нихоят гунох қилиб қўйган пайтларингизда кўнглингиз чўкмасин!

“Муваффақиятсизликка учраш” билан “омадсиз одамга айланиш” тушунчалари ўртасида катта фарқ бор. Гунохга бўш келиб, таслим бўлган одам – «омадсиз одамга” айланади. Ёмон одатлари билан кураш олиб борган киши эса муваффақиятсизликларга учраса хам, “омадсиз” одам хисобланмайди. Чунки у келажакдаги муваффақиятсизликларга умид боғлаган бўлади. Агар биз ўзимизда илдиз отиб кетган ёмон одатларимиз билан кураш олиб бормасак, фикр ва хис-туйғуларимизни ташқи васвасалардан химоя қилишнинг хеч қандай фойдаси бўлмайди. Муқаддаслик учун кураш икки фронт – ички ва ташқи фронтда олиб борилиши керак. Фақат шундагина биз муқаддаслик йўлида самарага эришишимиз мумкин. Хар бир инсон ўз хаётига, имон топган кунидан бошлаб Худо билан муносабатига чуқурроқ назар ташласа, бу хақида яхшилаб мушохада қилса, хаётида қандай гунохлар одат бўлиб қолгани-ю, қандай яхши ишларни одат қилиб олганини кўради.

Уларнинг хар иккисини хам тарозига солиб кўрса, қай бири тош босиши хам билиниб қолади. Шундай экан хар биримиз ўз хаётимизга қарайлик, эски табиатимиздан қандай эски одатларимиз қолди? Уларга қандай қарши туришимиз мумкин? ШУ саволларни ўзингизга бериб, хар куни васваса ёки гунохга дуч келганингизда уларга қарши туришингиз кераклигини эсланг. Билинг-ки бунда сизга албатта Муқаддас Рухнинг ёрдами керак бўлади. Хеч биримиз ўз инсоний кучимиз билан гунохни енга олмаймиз. Шунинг учун васвасага дуч келганингизда Муқаддас Рухдан ёрдам сўранг. Хохиш-истакларингизга қарши бўлса хам, гунохли одатга қарши туришга куч топа олинг. Аввал айтиб ўтганимиздай, шайтон биздаги хохиш-истаклар ва хис-туйғулар орқали таъсир этади. Сизга бугун қандай васвасалар келди? Ёки уларни қандай енгдингиз? Хар биримиз кундалик васвасаларни енгишга одатланайлик. Бунда сизларга Худодан куч ва мархамат сўраймиз!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top