MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна эфир орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Инсон шундай яратилганки, кимдир тез бирон нарсага ишонса, яна кимдир фақат ўз билганидан қайтмайди ва ҳеч кимнинг гапига ишонмайди. Лекин бутун борлиқни Худованд бошқариши азалдан ҳар бир инсонга яхши маълум. Шахсан мен худди шундай инсонлардан бири билан суҳбатлашиб кўрдим.

У инсон билан бўлган суҳбатимиз давомида бутун танаб жунжукиб кетди. Сабаби, у инсон шундай гап айтдики, ҳар қандай художуй инсон ҳам қўрқмасдан иложи бўлмаса керак. У айтадики, ҳеч қандай Худо йўқ, мен ўзим ўзимга худоман. Бундай гаплар билан мени бошимни оғритманглар. Мен фақат ўзимга ишонаман. Бу гаплардан сўнг мен у билан бошқа гаплашишни истамадим. Чунки у Муқаддас Худовандга қарши ҳар қандай сўзларни ҳам айтиб хақоратлаши мумкин эди.

Албатта Худованд ҳеч қачон ўзини бировга ёмонлатиб қўймайди. Лекин бундай инсонлар билан келажакда нима бўлишини биз билмаймиз. Балки билганимиз ҳам яхшироқдир. Хурматли тингловчи, у инсон билан суҳбатлашганимиздан кейин орада унча кўп вақт ўтмай у жиддий касалланиб қолди. Унинг ҳаётида кўплаб муаммолар пайдо бўлди. Эндиликда у бироз тош юрагини Худованд олдида эритишга мажбур бўлди. Албатта буларни у ўзида содир бўлган муамоллар орқали эмас, аксинча, Худованд уни шундай қилишга мажбурлади.

Муқаддас китоб айтадики, аҳмоқ ўз дилида Худованд йўқ дейди. Албатта Худованд бор бўлган, бундан кейин ҳам бор бўлади. Юқорида гапириб ўтган инсонларга қарата шундай дегинг келади. Атрофга қаранг, бутун борлиқни ким яратган, кундалик ризқимизни ким бериб турибди? Албатта Отамиз Худованд. Агар чин дилдан Унга ишониб ўз юрагимизни ва қалбимизни Унга топшира олсак, Осмондаги Отамиз албатта Ўз марҳаматини ҳеч кимдан аямайди. Агар У хоҳласа, бутун дунёни Ўз қўлида истаган томонига айлантириши мумкин.

Истаган инсон билан хоҳлаганини амалга ошириши мумкин. У хоҳлаган инсонни бой бадавлат қилади, хоҳлаган инсонини эса турли хил синовлар бериб синаб кўради. Худованднинг хоҳишини биз инсонлар ҳеч қачон ўзгартира олмаймиз. Хурматли радио тингловчилар, агар сизда қандайдир саволлар пайдо бўлса, ҳеч иккиланмасдан бизга мактуб йўлланг. Ёки бизнинг интернет сайтимиздан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топишингиз мумкин. Интернетдаги адресимиз www. najot. com.

Азизлар, келинг, юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун тинимсиз тоат ибодатда бўлайлик. Чунки зўр бериб қлинган ибодат албатта ижобат бўлади. Мўқаддас китобнинг 1- Тимўтий 2- боб 1 хамда 4 оятларида айнан шулар хақида ёзилган. Сиз азиз тингловчилар билан хайрлашар эканмиз, доимо хонадонингизга тинчлик қут барака тилаймиз. Келгуси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top