Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Хурматли радио тингловчилар бугунги эшиттиришимиз болалар мавзусига бағишланади. Бизда халқимиз орасида болалар фариштадек тоза, яъни гунохсиз деган бир гап юради. Келинг бугунги эшиттиришимиз орқали бу гапни қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини сиз билан биргаликда тахлил қилиб кўрсак. Тахлил қилишимиз учун эса албатта Муқаддас китобга мурожат қилишимизга тўғри келади. Ибтидо китобининг бошида Худованд биринчи Одамни яратганлиги хақида гап боради. Албатта Худованд биринчи инсонни яратди хамда унга хаёт нафасини берди.
Хозирги кунда туғилаётган хар бир бола анашу одамнинг давомчиларидир ва анашу хаёт нафасидан улар хам нафас олишни давом эттиришмоқда. Дунёга келган хар бир бола, Худованд яратган одамларнинг бир намўнасидир. Албатта хар бир бола ўзига яраша жуда чиройли хамда ёқимлидир. Хатто уларга қараб туриб, улар хам гунохкор эканлигига ишонгинг келмайди. Лекин бизга муқаддас китоб айтадики: ”Хамма гунох қилган ва Худонинг улуғворлигидан махрумдир”. Шу жумладан болалар хам. Бир эътибор бериб кўрин-га, янги туғилган чақалоқ хам, хали кўп нарсани тушинмаслигига қарамай, ўзига яраша жахил қилади. Унга кўпроқ эътибор берилишини истаб йиғлайди. Аслида чақалоққа бундай қилишни хеч ким ўргатмаган. Шу жахлдорлик, талаб қилиш, йиғлаш барчаси унинг қонида бордир.
Шундан хам билишимиз мумкинки, болалар биз ўйлаганчалик эмаслигини.
Албатта хамма нарсанинг иложиси бўлгандек, болаларни хам анашу гунох азобидан қутқаришнинг йўли бор экан. У хам бўлса улар ўзларининг хаётларини ишониб Худованднинг қўлларига топширишидадир. Ушбу хизматта эса биз катталардан анчагина мехнат талаб қилинади. Кўпчилик ота оналарнинг қиладиган хатоларидан бири шуки, хали болам кичкина, катта бўлса кейин унга Худонинг сўзларини ўргатаман деишади. Лекин болалар қанчалик катта бўлган сари, уларни энди дунёдаги бошқа ишлар қизиқтириб боради. Шунинг учун хам болаларга ёшлигидан кўп нарса ўргатишга харакат қилмоғимиз керак. Бугунги кунда биз кўпчилигимиз Худога ишонувчи инсонлармиз.
Сабаби қачонлардир ва кимлардир бизга Худованднинг хақиқат йўли тўғрисида гапириб берди. Ўз ўрнида биз хам ўз болаларимизга Худонинг хақиқат йўлини кўрсатмасак, улар бошқа йўлни танлайдилар. Бу танлов эса хар бир ота она учун ўзига яраша муаммолар туғдириши турган гап. Келинг хурматли биродарлар, болаларимизга Худонинг яратувчанлиги, хамма нарсага қодирлиги ва барча инсонларни севиши хақида гапириб берайлик. Уларни Раббимизнинг таълим ва тарбияси билан ўстирайлик. Хурматли тингловчилар, манашу оғир, лекин шарафли хизматда Худованд сизга мададкор бўлсин. Келгуси эшиттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.