3:35

Болаларнинг ўсишига ёрдам 299

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, бизга қанчалик маълумки, Худованд Ҳукмрондир. Шу пайтгача Худованд ҳамма нарсани бошқариб келди ва бундан кейин ҳам бошқаради. Худованд доимо Ўзига маъқул бўлганини қилади. Биз инсонлар ўйлаган ўйларимизнинг ижобат бўлишини У ҳал қилади. Шу жумладан муҳтожликларимиз ҳам Худовандга яхши маълумдир. Худованд инсониятнинг устидан ҳукмронлик қилади.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шуни яхши билишимиз керак-ки, Худонинг иродасисиз инсониятнинг ҳаётида ҳеч нарса содир бўлмайди. Барчасини У ҳал этади. Азизлар, ҳаётингиздаги воқеалар издан чиқиб кетаётганлиги тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсоннинг ҳаёти давомида ҳар хил яхши ва ёмон кунлар бўлиши мумкин. Масалан, кимнингдир яқини автоҳалокатда ёки бошқа бир оғир касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Балки оила аъзоларимиздан бири ўзининг яхши кўрган ишини йўқотган бўлиши мумкин. Бунинг натижасида оилада қийин ҳолат юзага келиши мумкин.

Азизлар, бундан ташқари мактабда ёки бошқа ўқув марказларида фарзандларимизни кимдир устидан кулиб мазах қилгандир. Нима бўлганида ҳам шуни яхши билишимиз лозим-ки, Худованд ҳар биримизни севади ва У барча бўлаётган воқеани Ўз қўлига олади. У айниқса Ўзининг фарзандларини бошқаларга хафа қилдириб қўймайди. Баъзида гўё Худованд барчасидан бехабардек ёки кўрса ҳам бизга ёрдамлашмаётгандек туюлиши мумкин. Йўқ, азиз биродарлар, Худованд Ўзининг фарзандлари учун бефарқ эмас. У сабрли ва бизга ҳам сабрли бўлишни ўргатмоқчи. Барча бўлаётган ташвиш ва муаммоларни Худованд бизга яхшилик бўлиб хизмат қилишини истайди.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Муқаддас Китобда шундай деб айтилган: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этилганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади”. Римликларга мактубининг 8 боби 28 ояти. Азиз биродарлар, ҳаётимизда Худованд билмайдиган, шунчаки арзимайдиган ёки У бошқара олмайдиган ҳеч бир ҳодисанинг ўзи йўқ. Агарда кимнингдир атрофида ҳамма нарса бузилаётган бўлса-да, унутманг, бунинг ҳаммаси Худонинг назоратидадир. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, биз доимо Самовий меҳрибон Отамизга ишонишимиз мумкин.

У Ўз ваъдасини асло кечиктирмай амалга оширади. Унинг энг ажойиб амалга ошган ваъдаларидан бири, бу ер юзига бизларни қутқариш учун юборган Раббимиз Исо Масиҳдир. Мана шу ажойиб амалга ошган ваъда учун доимо Унга раҳматлар айтсак арзийди. Шунинг билан азиз радио тингловчи дўстлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сиз азизларга эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Албатта ушбу сайтимиздан фойдаланинг ва кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top