3:42

Болаларнинг ўсишига ёрдамлашиш 20

MP3

Ассалому алейкум қадрли радио тингловчилар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашганимиздан мамнунмиз. Ва бугунги мавзуимизни биз,болаларимизнинг руҳий ўсишига бағишладик. Фарзандларимиз Раббимизни ўз юрагига қабул қилганда биз чексиз қувонамиз, Худовандга миннатдорчилигимизни билдирамиз, яқинларимиз билан бу ҳақида бўлишамиз. Балки шундай уйлаймиз ҳам: бўлди энди ишим битди, болам Раббимизни таниб билди, энди эса тинчман. Шундай қилиб уни ташлаб қўядилар, яъни уни руҳий ғамхўрликдан маҳрум қиладилар.

Қайси ота-она янги туғилган чақалоқни ўз холига ташлаб қўяди? Аксинча, уни чўмилтиради, эмизади, тагини алмаштиради, уйнатади, бор кучини, севгисини унга сарфлайди. Худди шу сингари юқоридан туғилган, яъни Раббимизни юрагларига қабул қилган фарзандларимиз ҳам. Улар янги туғилган чақалок каби бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўладилар, акс холда улар руҳан усмай қоладилар. Биз эса фақат хайрон бўлиб қолишимиз мумкин. Нимага ҳеч қандай ўзгариш йўқ? Албатта бугун тавба қилиб, эртасига бола ўзгармайди. Бунга вақт керак. Лекин вақт ўтиб ҳеч қандай ўзгариш сезмасангиз, унда сабабини аниқлашга ҳаракат қилинг.

Ўзгаришлар бўлиш учун биз болаларимиз билан биргаликда Муқаддас Каломни ўқиб, ўқиган нарсаларни тушунтиришимиз керак, улар билан бирга мулоҳаза қилиб ибодат қилишимиз керак бўлади. Асосийси эса — ўргатган нарсаларни уларнинг кундалик ҳаётига қўллашимиз керак. Ана шунда натижага эришамиз. Балки сиз хозир эътироз билдиришингиз мумкин, ҳаммаси Худога боғлик, У устиради деб. Тўғри, Худованд ўстиради, лекин бизнинг вазифамиз Муқаддас Каломни уларнинг юрагларига экишда, ибодатларимиз билан уларни суғоришимиздадир. Ва шу жавобгарликни Худованд ота-онани елкасига юклаган.

Баъзи ота-оналар фарзандларини ибодатхонадаги якшанба мактабига бериб қўйиб, хотиржам бўлиб юрадилар ва ўз жавобгарликларни ўқитувчиларига юклаб қўядилар. Ўйлаб кўринг, агар биз хафтада фақат бир мартагина овқатлансак, бизлар билан нима бўлади? Жавобини билсангиз керак. Албатта, бу етарли эмас. Шунинг учун Худованд Ўз Каломида шундай деган: “Сиз, оталар, фарзанларингизни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар”. Бу жавобгарликни Худованд кўпроқ оталарга юклаганини ҳам кўриб турибмиз. Шунинг учун, келинглар, азиз ота-оналар, фарзандларимизнинг руҳий ўсишларига эътиборсизлик билан қарамайлик. Биз экайлик, суғорайлик, Худованд эса ўстиради.

Биринчи Коринфликларга учинчи бобининг саккизинчи оятида ёзилганидек: “Экувчи ва суғорувчининг моҳияти бир, ҳар бири мукофотни ўз меҳнатига яраша олади”. Яна бир мухим оятни сизларга эслатиб ўтишни ўзимизга лозим деб билдик. Шунга ўхшаб осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг хам халок бўлишини истамайди. Ушбу оят Матто китобининг 18 боби 14 оятида ёзилган. Шу билан бугунги радио эшиттиришимизга якун ясаймиз ва сизларга мана шу меҳнатингизда куч-қувват, сабр-тоқат тилаб қоламиз. Уйларингизда доимо тинчлик ва хурсандчилик бўлсин. Худонинг марҳаматига сазовор бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top