3:56

Болаларнинг ўсишида ёрдамлашиш 23

MP3

Ассалому алайкум азиз радио эфиримизнинг ашаддий мухлислари! Яна радио орқали сизлар билан учрашиб, уйиларингизга тинчлик тилаб, бугунги дастуримизни бошлаймиз. Дастуримиз эса болаларнинг руҳий ўсишига бағишланган.

Ўйлайманки, кўпчилигимиз бу ҳақида қайғурамиз. Кўпчилигимиз мен қандай қилиб боламга тўғри тарбия беришим керак, деб ўйлаймиз. Раббимиз Исо дунёдаги биринчи бола эди, қайсики Худованд ота-оналарга тайинлаганидай тарбия олган. Қобил билан Ҳобил ҳам худди шундай тарбия олган бўлардилар, агарда уларнинг ота-онаси Худовандга эргашганларида.

Исо Ким бўлгани ва Ким бўлиши Марям билан Юсуфнинг тарбияларига ҳам кўпроқ боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам Исонинг туғилишидан анча вақт олдин Худованд Иброҳимни танлаб, уни шундай тайёрладики, токи у ўз фарзандларини Худованд йўлидан боришни ўргата олсин деб. Бу ҳақида биз Ибтидо китоби 18 бобининг 19 оятида ўқиймиз: “У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй аҳлига ҳам Худованд йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни танладим”. Худонинг муҳим режаси, Исо ер юзига келганда, Унинг ота-онаси Уни қандай катта қилишни ва тарбиялашни аллақачон билишида эди.

Айримларимиз Марям билан Юсуфнинг ота-оналик қобилияти ҳақида камдан кам ўйлаймиз. Баъзи пайтларда биз Исодек бўлган фарзандни тарбиялаш онсон деб ўйлаймиз. Улар фақат Уни боқардилар, У эса ўсиб инсонларни хайратга олиб келадиган Устоз бўлди деб ўйлаймиз. Аксинча, Марям билан Юсуфнинг елкасига катта жавобгарлик юкланган эди – яъни Худонинг Ўғлига, У ўтиши керак бўлган йўлни ўргатишдек. Худованд Марям билан Юсуфни танлади ва тайёрлади, токи улар Худонинг Ўғлини Худованд берган амрларига мувофиқ тарбияласин деб.

Марям билан Юсуф Худонинг иродасини амалга ошириб, бир жойдан иккинчи жойга кўчар эдилар. Ва Худони мамнун қилиш учун улар бор кучини сарфлаганликларини хаётларининг тарихидан кўзатсак бўлади. Улар Худонинг садоқатли қуллари эди, ва Худованд уларни танлади, токи улар Унинг Ягона Ўғлини фарзандларни тарбиялаш керак бўлгандай тарбияласинлар деб, яъни Худованд билан иттифоқда бўлиб. Айнан шу нарсага Марям билан Юсуф эришган эдилар, албатта Худонинг кучи ва марҳамати ила. Муқаддас Китоб Масиҳнинг хизмати ҳақида баён этганда, Уни ибодатчи қилиб тасвирлайди. Худо билан бўлган муносабитини У ҳамма нарсадан устун қўяр эди ва шу муносабатларини қадрлар эди.

Бизлар ҳам ўз фарзандларимизни шундай ибодат қилишга ўргатишимиз мумкинки, токи улар Исодан ўрнак олиб Худо билан муносабатларини ривожласинлар. Агар фарзандларимиз ибодат қилишни ўргансалар, демак, уларнинг ҳаётларида Худованд ва Унинг кучи намоён бўлади. Худованд сизнинг уйингизга киришга, болаларингизни қўлларига олиб уларни ўргатишга, улар учун ғамҳўрлик қилишга ва Ўзига яқинлаштиришга бугуноқ тайёр, У буни хоҳлайди ва кила олади ҳам. У бизни ҳам ўзгартиришга, бизларга доноликни, севги, куч ва болаларимизнинг тарбиялаш жараёнида кундалик бурчларимизни бажаришда қобилият беришга тайёр. Шунда биз ўзимизга эмас, балки Худонинг севгисига, иноятига ва садоқатига таяниб ҳаракат қиламиз. Ҳайр, омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top