3:38

Болаларнинг ўсишига ёрдамлашамиз 21

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тинглоачи мухлислар. Бугунги эшттиригимиз орқали сизлар билан болаларимиз хақида сухбатлашмоқчимиз. Албатта болалар биз учун Худованд томонидан берилган мукофатдир. Хар бир оила турмуш қурганидан кейин фарзанд кутишади. Агар биринчи фарзанд қиз бола бўлиб дунёга келса, купчилик учун унчалик ахамияти йўқ. Лекин иккинчиси хам учунчиси хам қиз бола бўлсачи. Ичимизда нимадир узулгандай бўлиб, эх бу сафар хам қиз бўлдида деб қўямиз. Баъзилар ўғил фарзанд туғилмагунча беш олтита хатто ундан хам купироқ фарзанд фарзандларни яъни қиз болаларни дунёга келтириши хам мумкин.

Хатто баъзи оилаларда эр ва хотин орасида жанжал хам чиқиши мумкин. Ажралиб кетаётган оилалар хақида гапирмасак хам бўлади. Азиз тингловчилар нахотки қиз бола фарзанд бўлмаса. Келинг шу хақида бироз ўйлаб кўрайлик. Албатта кимлар учундир, айниқса европалашган кишилар учун унчалик фарқи йўқ. Лекин биз ўзбеклар учун нимагадир катта ахамиятга эга бўлиши мумкин. Сабаби нимада экан? Бизнинг ўйлашимизча сабаби келажакда ўз авлодимизни давомчиларини кутишда бўлса керак. Шахсан менинг фикримча қиз бола фарзанд хам бизларнинг давомчимиз бўлсалар керак. Чунки улар хам ўз оталарининг камар пуштасидир.

Энди бироз кенгроқ фикир юритайлик. Агар Худованд умуман фарзанд бермаганида нима бўларди. Менимча бундан дахшатлиси бўлмаса керак. Шунинг учун хурматли тингловчи. Хар бир туғилган фарзандларингиз учун Худовандга шукур қилинг. Уларнинг келажаги ва тарбияси хақида кўпроқ ўйласак мақсадга муовфиқ бўларди деб ўйлаймиз. Фарзанд хеч қачон ёмон бўлиб туғилмайди фақатгина унга қанақа тарбия беришимизга боғлиқдир. Халқимизда бир ажойиб мақол бор. “ Қуш уясида кўрганини қилади “ – деди халқимиз. Дар хақиқат бу хар томонлама тўғри айтилган гапдтр. Агар ота она ўз фарзандларига тўғри тарбия берсалар келажакда ўзимиз учун яхши бўлади.

Асдойдил фарзандимизнинг келажаги хақида қайғурмоғимиз лозим. Албатта биринчи ўринда Худовандга топширмоғимиз даркор. Худованддан болаларимизнинг келажаги ва тарбияси, хатто мактабдаги ўзлаштириши учун хам дуолар орқали сўрамоғимиз лозим. Муқаддас китоб бизга айтадики: “ Уларни Раббимизнинг таълим тарбияси билан ўстиринглар “. Албатта Худованднинг Амрларини билган хар қандай бола, хар қандай ёвўзлик қилишдан ўзини тўхтатади деб ўйлаймиз. Худованднинг каломини билган хар қанда киши хам шундайдир.

Хурматли ота оналар Фарзандимиз ўғилми қизми бунинг унчалик катта ахамияти йўқдир. Энг мухими уларнинг борлиги. Шу билан бирга ота она томонидан берилаётган тарбиядир. Хурматли тингловчи сухбатимиз якунида сизларга шуни айтиб ўтмоқчимизки, доимо фарзандингизни нималар билан банд бўлаётгани хақида хабардор бўлиб туринг. Нафақат уларнинг тарбияси балки Рўхий ахволи хақида хам хабардор бўлинглар диймиз. Шунинг билан хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Сизлар билан яна шу мавзуда сухбатимизни давом эттириш ниятимиз борлигини айтиб. Келгуси эшттиришларимизгача омон бўлинглар деб хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top