3:34

Болаларга ўсишида ёрдам бериш 26

MP3

Ассалому алейкум азиз радиотингловчиларимиз! Яна эфир орқали сизлар билан учрашганимиздан мамнунмиз. Бугунги эшиттиришимзда эса биз болаларнинг руҳий ўсишларида ёрдам беришимиз ҳақида сўз юритамиз. Муқаддас Китобда ёзилгани бор: “Шуни унутмангки, қизғаниб эккан қизғаниб ўриб олади; мўл эккан эса мўл ўриб олади”. Дарҳақиқат, инсон нима экса, шуни ўради. Фарзандларимиз учун қанча куч, сабр-тоқат, вақт ва муҳаббатни сарфласак, шунга яраша хосилини кўрамиз. Бундай сарфлаш нафақат моддий томонидан, балки энг муҳими руҳий томонидан зарурдир. Фарзандларингизни қичкиналигидан Муқаддас Китоб билан таништириб қўйинг, у ҳам сиз каби уни сева олсин ва мана бу ёвуз дунёда у учун ҳамрох, йўл кўрсаткич бўлсин.

Фарзандингизга еру-кўкни яратган буюк, қудратли Худованд ҳақида ўргатинг. Худои Таоло яратган ажойиб дунёга гуноҳ қандай кириб келганини ҳам сўзлаб беринг. Ва албатта Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг ҳаёти билан бўлишинг. Болам хали кичкина, ҳеч нарсани тушунмайди деб, уни камситманг. Раббимиз Исо Ўзи айтган: “Болаларга йўл қўйинглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Мана, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир!” Болаларинг изга қанча эрта ўргатсангиз, пойдеворлари шунча мустаҳкам бўлади. Мустаҳкам пойдевор қуриш эса жуда муҳим. Пойдевор мустаҳкам бўлса, демак фарзандларимиз синов пайтларда, қийинчиликларда, васвасалар келганда қуламайдилар. Қоқилсалар ҳам, туриб олдига юрадилар. Аёнки, дунёнинг таъсири жуда кучли.

Худованднинг назарида жирканч, ифлос бўлган нарсаларни дунё зўр, яхши, деб кўрсатади. Қандай қилиб биз болаларимизни бундай таъсирдан сақлаб қолишимиз мумкин? Албатта, мустаҳкам пойдеворни кўриб. Чунки биз ҳар доим ҳам фарзандларимизни назорат қилолмаймиз. Пойдевор кучли бўлса эса, болаларимиз учун хотиржам бўлишимиз мумкин.Муқаддас Китобда Дониёр пайғамбарнинг ҳаётини кўриб чиқадиган бўлсак, худди шу нарсага амин бўламиз. Дониёр ўсмирлик пайтида асрга тушган эди. У ўз уйидан, ота-онасидан йироқ эди. У хоҳлаганини қилса бўларди. Уйда тақиқлаган овқатни бу ерга келиб ейса бўларди. Лекин у буни рад этди. Лекин у гуноҳга қарши тура олди, у гуноҳга “йўқ” деб айта олди, қачонки уни асрга олган шоҳ бутга таъзим қилишни буюрганида.

Ибодат қилишни тақиқлаганида эса, у барибир ибодат қилишни давом этди, чунки болалагидан унга сингдирилган имон кучли, пойдевори эса мустаҳкам эди. Биз ҳеч қачон фарзандларимизни биз қурган “парникда” сақлаб қололмаймиз, бунга ўриниб ҳам кўрманг. Барибир дунё билан туқнашишга тўғри келади. Бир воқеа эсимга тушди. Бир ота фарзандларни дунёнинг таъсиридан ҳимоя қилиш учун телевизордан қутулмоқчи бўлди. Кўп фикр юритиб у бундай қарорга келди: уйимизда телевизор бўлмаса яхши, чунки мен йўғлигимда болаларим нима кўраётганини билмайман. Лекин улар катта бўлиб, телевизордан маҳрум бўлгани учун унга ташна бўлиб қолишлари ҳам мумкин. Яхшиси, мен уларга мени йўғимда телевизор кўрмасликни ёки бемаъни кўрсатувларни кўрмасликни ўргатсам, тўғрироқ бўлади.

Шунинг учун, азиз ота-оналар, Дониёрга ухшаган фарзандларни ўстирайлик, токи улар ҳам ҳар қандай вазиятда тўғри қарор қила олсинлар ва Худовандни севиб Унга умид боғлай олсинлар. Бу эса Худованд бизга юклаган жавобгарлигимиздир. Хайр омон қолинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top