3:03

Болаларга ўсишига ёрдам бериш 02

MP3

Ассалому алайкум хурматли ота оналар. Сизлар учун берилиб борилаётган болалар тарбияси хақидаги эшттиришимиз яна эфирда. Азиз ота-оналар, болаларимиз биринчи навбатда биздан кутадигани бу севгидир. Агар бизда нафақат болаларга нисбатан, балки барча инсонларга нисбатан севги бўлса кўп нарсани амалга оширса бўлади. Тўғри болалар тез тез жахлимизни чиқариб туришади. Масалан Эрталаб уйқудан туриб, боғчага ёки мактабга бормайман деб йиғласа хар қандай ота онанинг хам сабр косаси тўлиши анниқ. Шундай пайтлар бўлса биринчи навбатда ўзингизни қўлга олинг ва ибодат қилинг.

Лекин бизларга сабр тоқат берувчи Раббимиз бор. Хар куни болаларимиз учун ибодат қилишимиз, Худованд уларни тарбиясини яхши томонга ўзгартиришини сўрашимиз лозим. Ким ўз фарзандини чин юракдан севса, демак боласининг тарбияси шу кишини доимо қизиқтиради. Хеч қачон фарзандларингизга ниманидир тушунтиришдан эринманг. Доимо улар билан сухбатлашинг. Доимо улар билан бирга ўйнашдан эринманг. Чунки хар бир бола ўз ота онасидан айнан шу нарсаларни кутади. Агар болаларингиз билан бирга ўйнасангиз, хурсандчиликдан уларнинг бошлари осмонга етади. Хар куни улар билан муқаддас китобдаги қахрамонлар хақида сухбатлашинг.

Уларга Муқаддас китобдан парчалар ўқиб бериб Худога нисбатан уларда севгини ривожлантиринг. Агар хар бир ота она фарзандларида нимаганир қизиқиш уйғотмаса. Уларда бошқа бир дунёвий нарсаларга нисбатан севги тез ривожланади. Кейинчалик эса бу нарсадан озод бўлиш бир мунча мушкул бўлади. Хозирги кунда борган сари болаларнинг тарбияси оғирлашиб бормоқда десак хам хато бўлмайди. Бунинг сабаблари кўп. Масалан болаларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган китоблар диесизми, филмлар диесизми, турли туман компьютер ўйинларими қўйинки бола нимани истаса хаммасини истаган жойидан топиши мумкин. Хеч бўлмаганда ўртоқлари орқали шу нарсани топиши мумкин.

Азиз радио тингловчилар Муқаддас китоб бўлмиў инжил бизларга шундай деб айтади. “Сиз, оталар,фарзандларингизнинг жахлини чиқарманглар. Уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар”. Азизлар агар биз болаларимизни ва ўзимизни хаётимизни ишониб Раббимизнинг қўлларига топширсак. У хар биримизни шайтоннинг хийлаларидан ва ёвўзлигидан асрайди. Чунки У буюк ва қудратли Худодир. У хар биримизни ва фарзандларимизни хам Ўзи билан биргаликда бўлишини истайди. Лекин кўп инсонлар буни истамайдилар. Хурматли радио тингловчи мухлислар шу ерда сухбатимизга якун ясаб сизлар билан хайирлашамиз. Келгуси эшттиришларимизгача хар биримизни Худованд ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top