3:51

Болаларнинг ўсишига ёрдам бериш 38

MP3

Ассалому алейкум эшиттиришимизнинг қадрли мухлислари. Бугун биз сизлар билан болаларнинг ўсишида қандай ёрдам беришимиз ҳақида гаплашмоқчимиз. Ушбу мавзу ота-оналар жуда муҳим бўлгани учун, кўплаб саволларни туғдиради. Ва шу саволларга жавоб топиш учун биз ҳар хил манбаиларга мурожаат қиламиз. Фалон пул тўлаб психологларнинг олдига борамиз, қиммат адабиётни сотиб оламиз, ёки ҳеч нарса қилмаймиз ҳам. Агар уйингизда Муқаддас Китоб бор бўлса, сизларни қийнаётган барча саволларга жавобларни топишингизга аминман.

Ҳаммамизга маълумки, бир куни фарзандларимиз вояга етиб, мустақил ҳаёт бошлайдилар. Ушанда барча ота-оналарнинг вазифаларидан бири – бу фарзандларини мустақил ҳаётга ўргатишдир. Чунки баъзи ота-оналар фарзандлари вояга етганларида ҳам улар учун қарор қиладилар, болаларини тарбиялайдилар, пулларини олиб ёки пул билан таъминлаб уларнинг финансовий муамолларини хал қиладилар. Мен битта тадбиркор опани танийман. У жуда ишчан, меҳнаткаш, бешта фарзандни катта қилган. Деярли ҳаммасини ўқитган, уйлантирган, эрга берган, уйли жойли қилган. Лекин барибир фарзандларига хозиргача иқтисод томонидан ёрдам беради. Албатта бу яхши, лекин тўғри эмас деб ўйлайман, чунки фарзандлари унга суяниб қолиб келажакда усиз ҳеч нарса қилолмайдилар. Бошқа аёл эса тўртта фарзандини бир ўзи катта қилиб ҳаммасига олий маълумот берди. Фарқ шундаки бу аёл пул бериб эмас, балки уларга тўғри тарбия ва билим бериб мустақил ҳаётга тайёрлаб, бу оламни тарк этди. Шунинг учун бу масала жуда муҳим.

Ва мана шу мустақил ҳаётга фарзандларимизни тайёрлаш учун энг зўр вақт бу — бола мустақил ҳеч кимнинг ёрдамисиз юришни ҳаракат қилишни бошлаганидадир. Бир одам шундай деб ёзган: “бола ўзи ейишни ҳаракат қилганида у кўп тартибсизликни яратади; кийинишни ҳаракат қилганда эса кўпроқ вақтни олади ва чиройли чиқмайди, ўзи ювинганда яхши ювинолмайди. Бироқ агар онаси болага шу нарсаларни қилишига имконият бермаса, ва уни ўрнига ўзи қилса, натижада унинг мустақил яшашига тайёрлиги орқага сўрилиб бораверади”. Бола қилоладиган ишларини ўзи қилиши керак. Ва бу масала нафақат жисмоний ишларга тегишлидир. Боланинг ўз фикри бўлиши керак, у ўзи тўғри қарор қилишни ўрганиши керак. Чунки бола катта бўлганида биз ундан тўғри ҳаракатларни талаб қилолмаймиз, у учун Худо билан бўлишни, Унга хизмат қилишга мажбурлай ололмаймиз. У ўз хоҳишига кўра ё сўзади ё чўкаверади.

Шунинг учун азиз ота-оналар, ўз фарзандларимизга эътиборли бўлайлик. Аминманки ушбу эшиттиришимиздан тўғри хулоса қилишингизни. Фарзандларимизга мустақил бўлишни ўргатайлик. Лекин бу уларни ташлаб қўйиш, ёки ҳамма уй ишларини уларга топшириш дегани эмас. Ўйлайманки буни сиз тўғри маънода тушунган бўлишингиз керак. Ҳамма шароитга мос келадиган битта формулани ёки рецептни бериш қийин, чунки бу боланинг ёшига, қобилиятига, жисмоний ва ақллий ривожланишига боғлиқдир. Азиз ота-оналар доно бўлинглар, ва доно бўлган Худоимиз сизларни албатта қўллаб-қувватлайди, сизларга сабр-тоқат, мадад ва севги беради. Сизлардан ҳаракат, Худодан эса сизлар учун баракатни тилаб қоламиз. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top