Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар.Сизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Келинглар бугунги эшттиришимиз орқали болаларимиз хақида сухбат юритсак. Боладек азиз ва беғубор нарсани топиш бирмунча мушкулдир. Болалар хаётимизнинг бир бўлаги. Уларсиз дунёни тассавур қилиш анча мушкулдир. Лекин шу билан бирга агар болаларимиз доимо биз катталарга қулоқ тутадиган бўлсалар нур устига аъло нур бўлар эди.
Минг афсус билан айтамизки хар доим хам биз катталар ўйлаганидек бўлиб чиқавермайди. Нима деб ўйлайсиз азиз тингловчи болаларимиз бўйсинувчан бўлиши учун биринчи галда нималарга эътибор беришимиз лозим? Албатта уларнинг тарбияси биринчи ўринда туради. Мен кўпчилик ота оналардан эшитганман. Боланинг тарбияси учун мактаб жавобгар деган гапларни. Ёки хақиқатдан хам шундаймикан. Келинг шу хақида кенгроқ фикр юритайлик.
Болаларимиз мактабда бор йўғи кўпи билан олти соат бўлишади. Тўғри ўқитувчи болаларга тарбия хақида хам гапириши лозим. Лекин шу билан бирга кўпроқ албатта ўқитўвчи ўз вақтини дарсга қаратади. Сабаби хар бир дарс учун кўпи билан қриқ беш дақиқа ажиратилади. Шу берилган вақтни эса ўқитувчи ўзининг дарсига бағишлайди. Яна бир мухим нарса, балки ўқитувчида хам менга нима ота онаси тарбиялаб олсин деган фикр хам пайдо бўлар. Буни биз аннниқ билмаймиз. Болалар кўп бўш вақтини ўз уйида ўтқазишиади.
Қолган шу вақтга эса албатта ота она жавобгар деб ўйлаймиз. Келинг хурматли радио тингловчи мухлислар хар бир нарсага холисона бахо берайлик. Хозирга кунда бировни ташвиши бошқа одамни камироқ қизиқтирса керак. Шу жумладан бировни болалари учун хам бегона киши ўзини жавобгар хисобламаса керак. Мен шундай ўйлайман болаларимизни тарбиясини албатта Худовандга топширишимиз керак. Бу дегани, энди бўлди Худога топширди дегани эмас. Худованд хам сиз орқали болаларингизни тарбиясини ўзгартирмоқчи эканлигини эсингиздан чиқарманг.
Биринчи навбатда болангизга Худованд билан ибодат орқали гаплашишни ўргатинг. Шундан кейин эса хар қандай шароитда хам Худованд уни ташлаб кетмаслгини ўргатинг. Манашу икки жихат боланинг хаётидаги энг мухим, манба бўлиб хизмат қилади. Хурматли ота оналар хар бир нарсани боладан талаб қилишдан олдин ўзингизда айнан шу нарса борлигига амин бўлинг. Хозирги замон боласи аввалгилардан осмон билан ерчалик фарқ қилади. Бунга ўзингиз хам амин бўлсангиз керак.
Шунинг учун хам болалар билан гаплашган пайтингизда жуда катта донолик керак бўлади. Ушбу доноликни эса сизга албатта Худованд бера олади. Азиз ота оналар хеч қачон болалар тарбияси олдида енгилманг. Доимо охиригача курашиб боришга харакат қилинг. Худованд хам айтади сендан харакат мендан барокат деб. Худованд томонидан бериладиган шу барокатни олишга доимо интилиб яшайлик. Шунинг билан бугунги болалар мавзусига бағишланган қисқача мавзумиз ўз нихоясига етди келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинг.