3:06

Болаларнинг ўсишига ёрдам 110

MP3

Асалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан хурсандмиз. Бугунги эшиттириш давомида мен Ғолиббек сиз азиз тингловчиларимиз билан бирга бўламан. Азиз радио тингловчи биродарлар,

келинг бугунги эшиттиришимизни Матто Хушхабар китобидан бир оят билан бошласак. Матто китобининг 7 боби 24 оятида шундай ёзилади: “ Энди ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман”.

Шу бобнинг 25 оятида эса: “Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди” – деб ёзилган. Раббимиз Исо Масиҳ бу жойда, албатта, фаросатли киши ҳақида гапирган. Бу фаросатли киши шоҳ Сулаймоннинг Ҳикматлар китобида ҳам кўп бора доно киши сифатида тилга олинган.

Албатта, доно ва фаросатли киши ўзининг оиласи, фарзандлари ҳақида кўп қайғуради. Юқорида келтириб ўтган оятларимизда асосан оила ҳақида гап боради. Ўша фаросатли киши ўз уйини қандай донолик билан тош устига қурган бўлса, оиласида ҳам барча ишларни фаросат ва донолик ила ўз йўлига қўя олади.

Шундай йўл тутиш орқали ўз хотини ва болалари билан ҳам тўғри тил топиша олади. Бу эса оиладаги энг керакли омиллардан бири десак хато қилмаган бўламиз. Агарда инсон чин дилдан доноликни изласа, Худованд уни донолик билан марҳаматлайди. Донолик эса ҳар томонлама тўғри қарор қилишда катта ёрдам беради.

Барча донолик Худованддадир. Ҳикматлар китобида айтиладики, доноликни фақат Худованд беради. Худованд донолик уйининг бош қурувчисидир. Бизлар эса доимо Унинг кўрсатмалари асосида иш юритамиз. Агар биз, ота-оналар, донолик уйини қуришни истасак, биз аввал доноликни ўзини топишимиз лозим. Худованд ваъда қилганидек излаганлар топади.

Баъзи пайтларда шундай ҳам бўлиши мумкин-ки, инсон ўз уйини фаросат ила донолик пойдевори устига қуришни бошлайди, бироз вақт ўтиб ўз қуллари билан бузиб ташлайди. Ҳикматлар китоби 14 боб 1 оят. Бу дегани ё ярим йўлда чарчаб қолдингиз ёки сифатсиз қурилиш материаллардан фойдалангансиз. Шундай вақтларда ҳам Худованддан куч сўранг ва қуришда давом этинг. Азиз радио тингловчи биродар,

ҳар бир киши уй қуришни бошлаган пайтда пойдеворига катта аҳамият қаратиши лозим. Шундагина мустаҳкам ва чиройли уй барпо бўлади. Оила ҳам худди шундай гап. Ота ўз оиласининг қурувчисидир. Аёл киши эса унга ёрдамчи. Қанчалик чиройли уй қуриш барчамизнинг ўз қўлимиздадир. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top