Ассалому алейкум азизлар! Сизлар билан радиотулқинлари орқали мен Ғолиббек яна бир бор учрашиб турганимдан ғоят хурсандман. Бугун эса мен болалар, яъни уларнинг ўсиш жараёни ҳақида сўз юритмоқчиман. Бироқ бошида сизларга битта савол бермоқчиман. Кичкина бола қутқарадиган имонга эга бўлиши мумкинми? Ёки бошқачароқ айтганда, кичкина бола тавба қилолишига сиз бутунлай ишонасизми?
Менимча, сизларни жавобларингизни эшитолганимда ҳар хил фикрларни эшитган бўлардим. Бироқ биз ўз тажрибамизга, ўз фикрларимизга ёки бошқаларнинг гапларига эмас, балки Худованднинг сўзига қарашимиз лозим, деб ўйлайман. Худонинг каломи эса шундай дейди: “Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топади” (Римликларга 10:13). Демак, қачонки бола Исо Масиҳни Нажоткорим деб чин қалбдан юрагига қабул қилса, биз бунга ишонишимиз керак.
Яқинда бир масиҳий оиланинг иккита қизи ёздаги оромгоҳда дам олишди. Ўша жойда улар Худонинг чексиз севгиси, ўзининг гуноҳкорлигини ва ажойиб нажот йўли ҳақида эшитишди. Кичкинаси ўша жойда ётишдан олдин ўз гуноҳлари учун Исодан кечирим сўраб, Уни ўз юрагига қабул қилди. Мен бу ҳақида унинг онасидан эшитиб жуда ҳам қувондим. Онаси ҳам жуда хурсанд. Отаси ҳам хурсандми, деб сўраганимда у шундай жавоб берди. “Отаси бунга жиддий қарамади. Бу ҳали кичкина, ўзи шунчаки қабул қилди деб айтди”. Бу – масиҳий отанинг, обрўли масиҳийча ўқишларда ўқиб келган хизматчининг гапи. Агар мана шу гапларни унинг қизи эшитса, ўйлайманки, бу унинг руҳий ҳаётига, руҳий ўсишига катта зарар етказилади деб. Қандай қилиб саккиз ёшар қизча эрталаб хушхабарни эшитиб кечқурун шунчаки тавба қилиши мумкин? Демак, ўша қизча кун бўйи бу ҳақида фикр юритган бўлиши мумкин эди ёки Муқаддас Руҳ юрагида ишлаб уни тавбага келтирди. Оромгоҳдан уйларига қайтганларидан сўнг иккинчи қизи, каттароғи ҳам Исони қабул қилди. У мендан Худовандни олқишлайдиган болалар ашулаларни ёзиб беришни сўради. Мен эса унга ўша ашулаларнинг тўпламини совға қилдим.
Агар сизлар Матто хушхабарини ўн саккизинчи бобини диққат билан ўқиб чиқсангиз Раббимизнинг шундай сўзларни топган бўласиз: “Кимки Менга ишонган бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб денгиз чуқурларига чўктирилиши у учун яхшироқ бўлар эди”
Эътибор беринг, “Менга ишонган бу кичикларидан биронтасини” деяпти Калом. Мен бугун биз қандай қилиб уларни оздириш ҳақида сўз юритмоқчи эмасман. Бу ҳақида кейинги дастурларимизда сўз юритамиз. Лекин уларнинг имонга келишларига ишонмасдан ҳам биз уларни йўлдан оздиришимиз мумкин.
Агар биз, катталар, уларнинг нажот топишларига шубҳалансак, кейинчалик уларнинг ўзлари шу нарсага шубҳаланишни бошлайдилар. Аксинча улар учун қувонайлик, уларни дуо қилайлик, уларни ўстирайлик, уларга далда берайлик. “Шунга ўхшаб, осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди” Буюк Худованд уларнинг нажот олишларини хоҳлайди. Бу бизнинг хоҳишимиз ҳам бўлиши керак. Шундай қилиб бугунги мавзуимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз. Ҳайр омон қолинглар!