3:48

Болаларнинг ўсишига ёрдам бериш 62

MP3

Ассалому алейкум ҳурматли радиомуҳлисларимиз. Микрофонни олдида сизларни Ғолиббек қаршиламоқда. Келинглар, бугунги эшиттиришимизни болаларнинг тарбиясига бағишлайлик. Барча инсонлар оилада тинч тотувлик, тартиб ҳукм сўришни хоҳлайдилар. Бизнинг мақсадимиз нафақат фарзандларимизнинг итаоткорлигига эришиш, балки уларни бахтли, дадил ва ҳаётларида ўз йўлини топган бўлиб кўришдир. Севги ва жазо тенг бўлиш керак деб ўйлайман. Жазосиз севги бузилган, ўзини тарбия ололмайдиган болани ўстиради. Севгисиз жазо эса ўзига ишонч ҳосил қилолмайдиган, руҳи синган болани ўстиради.

Муқаддас китоб ўргатадики, оиланинг пойдевори бу эр хотиннинг мунособати деб. “Иккови бир тан бўладилар”, деб Ибтидо китобида иккинчи бобининг йигирма тўртинчи оятида ёзилган. Болалар эса оиладаги энг кутилган меҳмонлар, Худонинг инъоми, буюк қувонч ва ота онанинг жавобгарлигидир. Биз ўз фарзандларимиз учун руҳий етукликни ва доноликни хоҳлаймиз, ва бизнинг Раббимиз ҳам худди шу нарсаларни Ўз фарзандлари, яъни биз учун истайди.

Боланинг шаҳсияти шаклланишига катта таъсир оилада кўрган нарсалар кўрсатади. Уйдаги юриш туришимиз, фарзандларимизга, бир биримизга бўлган муносабатимиз боланинг қалбида жуда чуқур из қолдиради. Баъзида ота оналар ўйлайдиларки, уларнинг насиҳатлари, фарзандларига маълумот, ғоя, билим етказишлари, мана шуларнинг ҳаммаси тарбия деб.

Энг кучлироқ ўқитувчи эса бу боланинг кўзи олдида ўтаётган бизнинг ҳар кунлик ҳаётимиздир. Ҳаётимизнинг тарзи, бизнинг юриш туришимиз, атрофдагиларга муносабатимиз буларнинг ҳаммаси битта катта дарс деб ўйлайман. Бу дарс фойдали ҳамда зарарли бўлиши мумкин. Афсус кўпроқ зарарли бўлиб чиқади. Ҳаётда кўплаб тарбия моделини учратиш мумкин. Улар ижобий ҳамда салбий бўлиши мумкин. Салбий тарбиянинг бир нечта модели мавжуд. Улардан бири бу ота онанинг ҳамма нарсага руҳсат беришлари. Улар айтадики, болани чегарамаслик керак, жазолаш керак эмас деб. Битта қариндошимизнинг ажойиб қушниси бор. Оила бошлиги, яъни боланинг отаси ўз хотинига ўғлини уришни, жазолашни умуман руҳсат бермайди. “Ўғил болани уриб, урушиб бўлмайди”, деб айтарди. Натижада бола жуда қулоқсиз, туполончи, урушқоқ, жанжалкаш бўлди. Ҳамма қўшни болалар, ҳатто уларнинг ота онаси, синфдошлари, ўқитувчилар у туфайли азоб чекадилар ва уни тарбиялайдилар. Мен ўзим уни бир марта эмас, бир неча марта урушганман. Яхшиям, отаси бошқа мамлакатга ишлагани кетди. Онаси тарбиялашни бошлади, лекин сал кечроқ бўлди деб ўйлайман, чунки боланинг характери деярли шаклланиб бўлди.

Бундай тарбиянинг аксини ҳам учратишимиз мумкин. Баъзи ота оналар болага эркинликни беришдан қўрқиб, уни ҳар бир қадамини пойлайдилар. Доно ота оналар биладилар, жилобни қачон тортишни, қачон эса секин қўйиворишни. Эркинликнинг чегараси бўлиши керак: бола қанчалик кичкина бўлса, чегаралар шунчалик кўпроқ бўлади. Бола катта бўлиб ўз ҳаракатлари учун жавоб берадиган бўлганда жилоблар ни секин қўйиворса бўлади. Ўз эркинликнинг чегараларини билган бола эса ўзини дадил ҳис қилади. Бундай бола омадсизликлардан камроқ қўрқади. Шу билан бугунги эшиттиришимизни якунлаймиз, сизлар билан эса хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top