3:25

Соғлик 09

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар.Сизлар билан яна эфир орқали учрашиб турганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар хар бир киши ўзининг соғлиги хақида ўзи қайғўрмоғи лозим. Чунки хозирги кунда оддий касалликни даволаш хам анчагина маблағни талаб этади. Шунинг учун доимо спорт билан шуғилланиб, хар бир инсон ўз организмини чиниқтириб бориши лозим. Агар инсон организми хақиқатдан чиниққан бўлса турли касалликларга хам бардош бера олади. Хеч бўлмаганда эрталабки бадан тарбия билан шуғилланиш хам вақти келганда ўз натижасини беради деган умиддамиз.

Касал бўлмаслигимиз учун яна мухим омиллардан бири, бу тўғри овқатланиш. Тўғри овқатланиш хам инсон организмида катта ахамиятга эгадир. Масалан, агар жигар оғрийдиган бўлса хаддан ташқари ёғли овқатлар ёки аччиқ овқатлар умуман тафсия этилмайди. Шунинг учун хам юқорида айтиб ўтдик хар бир инсон ўз организми хақида қайғўриши лозим деб. Бундан ташқари бизда шундай бир одат борки касал бўлганимизда ўзимиз уй шароитида даволанишга харакат қиламиз. Ва турли усулларни қўллаб кўрамиз. Агар шу қилаётган усулларимиз хақиқатдан хам шу касаллигимиз учун ёрдам берса ва шу касалимизга нисбатан тўғри танланган усул бўлса яхши.

Лекин аксинча бўлса вақт ўтиши билан ушбу касаллик авжига чиқиб кетиши ва даволаш бир мунча қийин кечиши хам мумкин. Биз сизларга айтмоқчимизки хар бир касалликни ўз вақтида даволаш учун биринчи навбатда врачга мурожат қилган яхшироқ. Чунки биз ўзбекларда ажойиб бир мақол бор: “ Чумчуқ сўйса хам қассоб сўйсин”- тўғри айрим касалликларни уй шароитида хам даволаш мумкин. Лекин шундай инсонлар хам борки жиддий касалликларни хам ўзларича даволашга уруниб кўришади. Ёки касаллик у кишини обдон ерга еқитгандан сўнг врачга мурожат қиламиз.

Азизлар хар бир нарсани ўз вақтида амалга оширган маъқул. Хозирги кунда касалликларни сони кундан кун кўпайиб бормоқда. Лекин бизнинг химоячимиз ва хар бир касалликларимиз учун шифо бера оладиган Раббимиз Исо Масих бор. Муқаддас китобнинг Забур китобида шундай ёзилган оят бор.” Худо сени овчи қопқонидан хам, Вабо-қазодан хам халос этар”. Агар Худовандга хақиқатдан хам умид боғлаган бўлсак, У бизларни турли офатлардан ва касалликлардан сақлай олади. Чунки У Ўз сўзига содиқ ва тирик Худодир. Азиз тингловчилар хеч қачон бирон бир дардга чалинманглар. Агар кимда ким касал бўлса тирик Худодан шифо сўранг ва У сизни даволашга ва шифо беришга қодир. Азизлар шунинг билан бугунги сухбатимизни шу ерда якунласакда келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашсак. Яратган эгамиз хар биримизни Ўз панохида асрасин. Хайр соғ саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top