3:33

Уйқусизликдан гиёҳли ёстиқ қутқаради

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. бугунги вақт шиддат билан ўтадиган ва асабий замонда жуда кўпчилик уйқусизликдан азият чекади. Организмимиздаги кичик безовталикларни бартараф этишда сиз ва бизга ёрдам бериши мумкин бўлган баъзи фойдали маълумотларни тақдим этишни маъқул кўрдик. Даставвал уйқу элитадиган ёстиқ ҳақида. Бунинг учун ёстиқ жилдни олиб (айниқса, зиғир толасидан тўқилган бўлса, янаям яхши), ичини лимонўт, ялпиз, тоғрайҳон, донник сингари муаттар ўт-ўланлар билан тўлдириб, озроқ валериана қўшинг. Ушбу гиёҳлар таркибидаги фитонцидлар — эфир мойлари тинчлантирувчи хусусиятга эга. Ёстиқ жилд ичини тўлдиргач, оғзини шундай тикингки, ғўла кўринишини ҳосил қилсин. Бундай ёстиқда ётсангиз, ёзги ўт-ўланларнинг хушбўй ҳидларидан масрур бўлиб, мазза қилиб, мириқиб ухлайсиз. Организмдан ортиқча туз ҳам инсон уйқуси маромини бузади.

Narrator 2 Шунинг учун организмдан тузни чиқариб юбориш учун: 2 ош қошиқдан қизилмия (солодка), қариқиз (лопух) ва момоқаймоқ илдизи, қичитқиўт (крапива) гулларини майдаланг. Термосга ушбу қоришмадан 4 ош қошиқ солиб, устидан бир литр қайноқ сув қуйинг. Туни билан дам есин. Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичиб турасиз. Момо-қаймоқ илдизи сафро ҳайдовчи ажойиб восита ҳисобланади. Сафронинг бир маромда чиқиб туриши эса тузларнинг эришига олиб келади. Тунда мириқиб ухлаш учун, гемоглобинни оширамиз. Гречиха, ёнғоқ ва асалдан тенг миқдорда олинг. Гречиха ёрмаси ва ёнғоқни қаҳвамайдалагичдан чиқариб, асал билан аралаштиринг. Кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин ушбу қоришмадан 1 ош қошиқдан еб туринг. Баҳор ва ёз фаслида баъзи аёллар сепкиллардан азият чекишади. Аммо бунинг ҳам иложи бор. Сепкиллардан халос бўламиз.

Narrator 1 Бунинг учун 2 ош қошиқ майдаланган петрушкани 2 ош қошиқ лимон шарбати ва 2 ош қошиқ асал билан аралаштиринг. Ушбу қоришмани юзингизга суртгач, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювинг. Петрушка ҳам худди лимон сингари пигмент доғларни оқартирувчи хусусиятга эга. Гриппга қарши синалган, самарали рецепт. Грипп профилактикаси, шунингдек, касаллик энди бошланганда 1 бош саримсоқни тозалаб, майдаланг. Ярим стакан туйилган ёнғоқ, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ лимон шарбати ва таъбга кўра туз қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиргач, бир бўлак нонга суртинг. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ейсиз. Говмижжа. Дасторбош яллиғланишга қарши ажойиб восита ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кўпгина кўз касалликлари, жумладан, говмижжани ҳам даволашда кенг қўлланилади.

Narrator 2 Кунига 4-5 маҳал 5-6 тадан пижманинг сариқ тўпгулларини сув билан ичиб турсангиз, бу дард нималигини унутасиз. Оёқлар музлайверганда. Овқатдан сўнг ширин чой ўрнига тузланган бодринг ёки карам сувини тенг миқдорда сувга аралаштириб ичинг. Сўнг товонларингизни яхшилаб ишқалаб қиздиринг. Охирида юзтубан ётиб, оёқларингизни бир-бирига 120 мартача уриштирсангиз, етади. Агар яқинларингиздан бирига бўйин умуртқангиз билан оёқ бармоқларини уқалашни илтимос қилсангиз, оёқларингиз қизигандан қизиб кетади. Оёқлар музлаши танада қон айланиши бузилганидан ҳам дарак беради. Буни бартараф этиш учун, тез тез жисмоний машқ билан шуғулланиш ёки, эрта тонгда югуриш бундай ҳолатда ёрдам беради. Эрта тонгдаги жисмоний машқлар кишини жуда кўп ҳасталиклардан ҳалос қилиб сизни кун бўйи тетик қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top