3:21

Биродаринг гуноҳ қилса

MP3

Ассалому алейкум ҳурматли радиомуҳлисларимиз. Микрофон қаршисида сизлар билан яна мен Ғолиббек. Бугунги эшиттиришимизда биз гуноҳ ҳақида, аниқроқ айтганда биродаримиз гуноҳ қилса биз қандай йўл тутишимиз кераклиги ҳақида фикр-мулоҳоза қиламиз. Бу нозик ва шунингдек жиддий мавзудир. Шунинг учун бундай вазиятга тушганимизда биз қандай йўл тутишимизни билишимиз керак деб ўйлайман. Келинглар, бизнинг асосимиз бўлгай Муқаддас китобга қарайлик.

Матто Хушхабари ўн саккизинчи бобининг ўн бешинчи оятида шундай ёзилган: “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат”. Бу биринчи қадам. Агар биз биродаримиз гуноҳ қилгани ҳақида аниқ билсак, уни олдига бориб гаплашишимиз керак. Аниқ деган сўзни тақидлаб ўтмоқчиман. Чунки баъзида ҳар қандай ғийбатларни эшитиб нотўғри хулосаларни чиқарамиз.

Шу ҳақида ўйласам битта латифа ёдимга тушади. Битта биродар бошқа биродар уйининг олдида ўтаётиб деразадан эри супурги билан югуриб юрганини, унинг хотини эса стол устига чиқиб олганини кўриб, чўпонни олдига борди ва шу биродар хотинини супурги билан қувалаётгани ҳақида унга сўзлаб берди. Вазиятни разбор қилишганда, эр хотинини эмас, сичқони қувалаётгани бўлган экан. Шунинг учун шубҳа қилсангиз, яхшиси бу ҳақида гаплашиб кўринг.

Бироқ баъзи биродарлар гуноҳ қилган биродарни олдига боришга қўрқадилар. Чунки ўша биродар хафа бўлиши ёки унга қулоқ солмаслиги мумкин. Биродарларимизнинг гуноҳини яшириб биз унга яхшилик қиляпмиз деб ўйлашимиз мумкин, лекин асло бундай эмас. Битта чупонни мисол келтирмоқчиман. У жуда зўр хизматчи, яхши эр ва ота эди. Уни ҳамма ҳурмат қилишарди. Бир куни у ичишни бошлади ва шунга берилиб кетди. Унинг хотини бу ҳақида билиб олиб, бошқаларга айтишга уялар ва қўрқар эди. Яқин биродарлари ҳам уни ҳурмат қилиб бу муаммони юзага чиқаришмасди. Ҳаммаси очилганида эса кеч бўлди. У руҳан тушиб кетиб, жамоатдан ва хизматдан четлаштирилди.

Парчани ўқишни давом этайлик: “Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин”. Бу иккинчи қадамдир. “Агар уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айт. Бу учинчи қадам. “Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни кофир ёки тамагир қаторида сана”.

Шунинг учун шоҳ Довуд ибодат қилганидек ибодат қилайлик: “Эй Тангрим, мени синаб, юрагимни билиб олгин! Мени текшириб, хаёлларимни ўрганиб чиққин! Кўргил-чи, йўлимда бирон хафалик бормикин? Абадият йўлига мени йўналтиргин!”

Келинглар, ҳар қандай вазиятда донолик билан иш тутайлик. Агар бизга донолик етишмаса, Ёқуб мактубида ёзилганидек, сўранглар ва сизга берилади. Чунки донолик энг олий хислатлардан биридир. Шу билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин. Ҳайр, соғ-омон бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top