Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Хурматли радио тингловчи Сиз билан мен яшаётган дунё нотинчлик ҳолатидан қийналади. Бир неча авлодларда олдин шундай фикр мавжуд бўлган: «Худо Ўз осмонида экан, ерда ҳам тинчлик бўлади», лекин хозирги кунда бундай гаплар унутилиб кетган десак хам бўлади. Раҳбарлар, олимлар, журналистларнинг барчаси дунёда нотинчлик эканлигини тан оладилар.
Қаерга қараманг, ички хавотир ва ташқи гуноҳдан оғриган одамларни кўрасиз.
Ҳатто имонли одамлар ҳам қўрқув вируси билан зарарланганлар, лекин улар Раббимизнинг: «…юрагингиз сиқилмасин, ҳадиксираманглар», — деган сўзларини унутмаганларида эди, улар билан бу нарса содир бўлмас эди. Олдингидагидан кўра, ҳозир имонлиларга Масиҳ таклиф қилган ички хотиржамлик зарур. Улар унга эга бўлишлари мумкин. Нотинчлик вақтидаги дунёнинг сири Масиҳ ердан кетаётганда бизга берганлари билан яширилган.
У бизга яна келишини, бизнинг ибодатларимизни эшитишини ва юрагимиздаги Муқаддас Руҳ бу гуноҳли дунёда бизга тинчликни беришини Исо ваъда қилган.
Исо бундан икки минг йил олдин яшаган, лекин У Ўз шогирдларига қолдирган дунё, ҳозир биз сизлар билан яшаётган дунёдан кам фарқ қилган. У адолатсизлик, гуноҳ, руҳий хавфлар дунёси бўлган. Исо Ўз шогирдлари ҳақида ўйлаган ва У уларга берганлари ҳозирги кунда ҳам ўз кучини йўқотмаган. Бу Муқаддас Китобни ҳам доимо замонига мослайди.
У одамзоднинг барча давридаги руҳий саволларига жавоб беради. Руҳий тинчликни топиш учун Худонинг формуласи Юҳаннодан Хушхабарнинг 14-бобида берилган. «Мен қаерга йўл оляпман», — саволига руҳий тинчликка эга бўлишни истаган ҳар бир фикрловчи одам жавоб топиши керак. Исо Унинг кетиши шогирдларига қанчалик ғашлик ва норозилик олиб келишини ва Бутрусга берган жавоби қанчалик ҳаяжонга сабаб бўлишини билгани учун, У уларга шундай деди: «Юрагингиз ғаш бўлмасин, Худога ишонинг, Менга ишонингиз» .
У бу амрни улар билан бирга бўлиш учун жой борлиги ҳақида гапириб, уларни тинчлантиради. У уларни олиб кетгани келади ва шундан кейин улар абадий У билан бирга бўлишади. Умид ҳали ҳам қийин вақтларда имонлиларнинг юрагини қувонтиради Тит.2:13. Ҳаммаси умидсиз бўлиб кўрингандек бўлади, лекин нигоҳимизни юқорига қаратганимизда у ерда ҳаммаси ажойиб эканлигини кўрамиз ва шунда бизни порлоқ келажак кутаётганини билганимиз учун қийинчиликларни енгишимиз осонроқ бўлади. Исо Масиҳ Отанинг уйига олиб борувчи ягона йўлдир Кўплаб йўллар бир шаҳардан бошқа шаҳарга олиб боради, бироқ осмонга бориш учун ягона йўл мавжуддир. Масиҳга кўп йўллар орқали келиш мумкин: Муқаддас Китобни ўқиш орқали, имонли одамнинг гувоҳлигини эшитиш орқали, йиғилишларга қатнашиш орқали ва ҳоказо, лекин Худога фақат Масиҳ орқали келиш мумкин. Масиҳга бўлган шахсий ишонч жуда зарурдир. Хайр саломат бўлинглар.