3:41

Исо ўлимни енгди 3

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар.Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашганимиздан бағоят миннадормиз. Азиз биродарлар ўйлаймизки бугунги эшттиришимиз кўпчилигимиз учун қизиқарли бўлади. Кўп одамлар ўлим ҳақида гаплашишни ёмон кўрадилар. Кимдир мурдадан қўрқса яна кимдир, ўзининг ёки яқинларининг ўлимидан қўрқади. Агар шундай инсонлар ўз хаётларини Раббимиз Исо Масихга ишониб топширсала, ўйлаймизки ўлимдан қўрқиш учун хожат қолмайди.

Сабаби ўлимидан сўнг қаерда бўлишини аниқ билади. Лекин Исо бу ҳақида гапирарди. Ва У гапирган гаплари ҳаёт ва ўлим ҳақидаги фикрларимизни батамом ўзгартириши керак. Келинг хурматли тингловчилар Муқаддас китобда ёзилган бир воқеа хақида гаплашсак. “Байтания деган қишлоқда Лазар исмли бир одам касал ётган эди. Марям ва Марта номли опа-сингил ҳам шу қишлоқда яшар эдилар. Раббимиз Исога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди.

Опа-сингил Исога: Ҳазрат, Сенинг азиз дўстинг касал бўлиб ётибди, — деб хабар етказишди. Исо буни эшитиб: бу касаллик ўлим билан якунланмайди, балки Худонинг улуғланишига, шунингдек, Худо Ўғлининг улуғланишига сабаб бўлади, — деди. Исо Марта ва унинг синглисини ҳамда Лазарни жуда севар эди. Аммо Лазарнинг бемор бўлиб ётганини билса ҳам, ўша жойда яна икки кун қолди” — деб ёзади Юҳанно мактубининг 11:1-6. Исо Урдун дарёсининг нариги томонида эди. У Лазар яшаган жойдан узоқда бўлганига қарамасдан, Исо Лазар билан нима бўлишни биларди. Чунки Исо Масих – Худодир.

У билмаган нарсанинг ўзи йўқ. Шунингдек У бизларнинг хар биримизнинг хаётимиз ва юрагимизнинг туб тубида яшириниб ётган хохиш хамда истакларимизгача билади. Исо, Лазар ўлишини биларди. Исо ҳар қандай кучга эга эди. У Лазарни унинг яшаган жойига бормасдан туриб ёки ўша заҳоти Лазарни олдига бориб уни шифолаши мумкин эди. Бунинг ўрнига Исо икки кун кутди. У, Худонинг Ўғли сифатида Ўзининг буюк кучини намоён қилиш учун кутди. Балки айримларимизга Исо Марфа, Марта ва Лазарни яхши кўрмагандек туюлиши мумкин.

Лекин бу шундай эмас. У уларни яхши кўрарди ва улар ҳақида ғамҳўрлик қиларди, лекин Унда Лазар ўлишига йўл қўйишнинг жиддий сабаби бор эди. Исо ҳар бир одамни чиндан севади ва ҳар биримиз Унга Қутқарувчидек ишонишимизни хоҳлайди. Лазарнинг ўлими орқали Исо унга ишонганларга ҳаёт бериш учун Ўз кучини намоён қилмоқчи эди. “Бундан сўнг У шогирдларига: яна Яҳудияга борамиз, — деди. Устоз, — деди шогирдлари, — яқиндагина яҳудияликлар Сени тошбўрон қилмоқчи эдилар-ку! Энди яна у ерга бормоқчимисан? Исо жавоб берди: кундуз соат ўн икки-ку! Ким ёруғда юрса, қоқилмайди, чунки бу дунёнинг ёруғини кўради. Кечаси юрган эса қоқилади, чунки ёруғлик у билан эмас. Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди: дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Мен уни уйғотгани кетяпман. Ҳазрат, агар ухлаб қолган бўлса, тузалиб кетади, — деди шогирдлари. Исо Лазарнинг ўлимини назарда тутган эди. Нихоят Раббимиз лазарни тирилтирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top