Агар Худованд истаса тош хам Худованднинг нафаси тафтидан ирб кетиши хеч гап эмас. Шунчалик Худовандга қаршилик қилган Фиръавн эндиликда шундай деб айтди. Ўзида Худонинг Руҳи бўлган бундай одамни топиб бўладими- деди Фиръавн Юсуфга қайрилиб. Худо буларнинг ҳаммасини сенга маълум қилган экан. Сендан ақллироқ ва донороқ одам йўқ. Сен хонадоним устидан раис бўласан, бутун халқим сенинг амрингга қараб иш тутади. Мен фақат тахтим билангина сендан катта бўламан.
Мен сени бутун Миср юрти устидан бошлиқ қилиб тайинлайман, деди- да, ўз узугини бармоғидан чиқариб, Юсуфнинг бармоғига тақди. Унга кимхоб тўн кийгизиб, бўйнига олтин занжир тақди”. Эътибор беринг хурматли тингловчи
Худо шундай қилдики, Фиръавн Юсуфни ўзидан кейинги иккинчи одам қилиб тайинлади. Юсуф оғир синовлардан ўтаётган бўлсада, Худо барибир ҳаммма нарсани назорат қилар эди. Худованд Юсуфни эсидан чиқармади. Худонинг Юсуфга берган тушлари амалга ошиши керак эди. Худо Ўз режалаштирганларини ҳар доим бажаради.
Ҳеч ким Унга қарши чиқолмайди. Худо режа қилган нарсаларнинг вақти келганда, У Юсуфни қамоқдан чиқариб, ёшлигида унинг тушларида кўрсатган лавозимни унга берди. “Ёқуб Мисрда ғалла борлигини эшитиб, ўғилларига: нима учун сизлар бир бирингизга қараб турибсизлар? Мен Мисрда ғалла борлигини эшитдим. Энди ҳаммамиз бу ерда очликдан ўлмайлик- да, сизлар у ерга бориб, бизга ғалла сотиб олиб келинглар, деди. Шундан кейин Юсуфнинг ўнта акаси ғалла сотиб олиш учун Миср томон жўнадилар.
Мисрнинг ҳокими бўлган Юсуф эса бошқа ўлкалардан келаётганларга ҳам ғалла сотар эди. Шу орада Юсуфнинг акалари келиб қолишди. Юзлари ерга теккудек эгилиб, унга таъзим қилишди. Юсуф эса акаларини кўриб, уларни таниди, лекин танимасликка олди. Уларга: қаердан келдиларинг?- деб қаттиқ гапирди. Биз Канъон еридан озиқ-овқат сотиб олгани келдик, деди улар. Юсуф акаларини таниган бўлса- да, акалари уни танимадилар” Унинг акалари унга ҳақиқатан ҳам таъзим қилишди!
“Юсуф ўз биродарларига: мен Юсуфман! Отам ҳали ҳам тирикми?- деди. Лекин биродарлари унинг қаршисида гангиб қолиб, нима деярини билмас эдилар.
Юсуф яна биродарларига: менга яқинроқ келинглар- чи! — деди. Улар яқинроқ келишди. Юсуф сўзини давом эттирди: сизлар Мисрга сотган биродарингиз Юсуф — мен ўзим бўламан! Энди ғам чекманглар, мени бу ерга сотганингиздан пушаймон ҳам бўлманглар. Чунки Худо жон сақлашим учун мени сизлардан олдин бу ерга юборди. Мамлакат ҳали икки йил қаҳатчилик кўради, яна беш йил ер ҳайдалмайди, ўрим-йиғим ҳам бўлмайди. Худо катта нажот билан наслингиз ер юзидан қирилиб кетмаслиги учун, сизлар барҳаёт қолишингиз учун сизлардан олдин мени бу ерга юборди. Демак, мени бу ерга сизлар юборганингиз йўқ, балки Худо юборди. У мени Фиръавнга ота, унинг бутун хонадонига хўжайин ҳамда бутун Миср устидан ҳоким қилиб қўйди. Юсуф акаларига ўзининг исмини айтганидан кейин йиғлаб юборди. Худованд акаларининг ёвуз ҳаракатларини яхшиликка айлантирди.