3:26

Фақат эркаклар учун 26

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Бугунги эшттиришимизни хам фақат оила бошлиқлари учун бағишламоқчимиз. Сабаби шайтоннинг ташқаридан қиладиган биринчи хужуми албатта оиладаги оила бошлиғига қаратилган бўлади. Агар шу хужум орқали у экак кишини яъни оила химоячисини енга олса, қолганларни енгиш у учун унчалик қийинчилик туғдирмайди. Эски автомабилларни металломга топширилганда уларни эзиш орқали яъни пресс орқали хажмини кичрайтиришади. Шу пайтни кўз олдингизга келтиринг. Хар хил инсон қулоғига унчалик хуш ёқмайдиган овозлар, темирларниг синиши натижасида чиқадиган ғичирлаш товўшлари. Албатта булар хаммаси бизга ниманидир эслатса керак.

Агар бизни шайтон эза бошласа, ўзимизда дахшатли оғирликни ва қийинчиликларни хис этамиз. Бу дахшатли хиснинг ўзи бизларни эзиб ташлаши хам мумкин. Баъзи пайтларда шундай воқйалар содир бўлиши муқаррар. Шунда айримларимиз, бас етарли мен енгилдим таслим бўламан деб қичқиргимиз келади. Шундай деб қичқиришга асло шошилманг. Аксинча Худованд менга ёрдам мени қутқар деб қичқиришимиз мумкин. Чунки хар қандай шароитда хам таслим бўлмаслигимиз учун бизларнинг хомиймиз Худованд мавжуддир. Хаворий Павлус ўзининг мактубларида ботирлик ва ишонч билан айтадики: “биз жабирланмаймиз ва эзилмаймиз” Агар эшитган бўлсангиз шундай бир мақол бор. “ Чўп хам туя белини синдира олади”.

Манашу мақол чиройлироқ бўлиши учун баъзида “ охирги чўп хам “ деган иборани шу мақолга қўшиб гапирамиз. Туя хеч қачон ўз хўжайинига, мени устимга яна кўпироқ юк ортинг деб айтмайди. Лекин хўжайин ўз туяси қанча юк кўтаришини яхши билади, ва керагидан ортиғини унга ортмайди. Бизнинг барча камчиликларимиз ўзимиздан кўра Худовандга яхши маълўмдир. Шунинг учун хам бизга ортиқча юк ортилмайди. Худованд бизнинг қанча юк кўтаришимизни яхши билади. Агар оддий васваса ёки қийинчиликларга дош беришни ўрганмасак, бизларни хам шайтон онсонгина енгиш усули билан бемалол йиқитадиган бўлади. Шуни ёдимиздан чиқармаслигимиз керакки, бари Худованднинг назорати остида.

Аксинча Худованд барча азоб чекаётганларга шундай деб айтади: “ Эй оғир юк остида қийналиб, хориб-толган хаммаларингиз! Менинг хузуримга келинг, Мен сизга ором бераман. Менинг буйинтуриғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб жонларингиз таскин топар. Чунки Мен солган буйинтуриғ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир”-дар хақиқат Худованд бизларга етарлича юк беради. Чунки У бизларни ўзимиздан кўпироқ севади. Чунки Худованднинг иштирокисиз азоб чекиш, Худованд томонидан адолатсизлик бўларди. Лекин бизнинг Худоймиз асло адолатсиз эмас. Биз қайирга бормайлик У доимо биз билан. Хурматли радио тингловчи махлислар, шунинг билан бугунги эркаклар учун бағишланган эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top