3:17

Фақат эркаклар учун 37

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли радио тингловчилар, эфирда фақат эркаклар учун мавзусидаги эшттиришимиз. Хурматли эркаклар ўйлаймизки эшттиришларимиз орқали сизлар учун берилиб борилаётган маслахатларимиз сизларга мақул бўлаяпти. Хурматли эркаклар, кўпинча оилавий масалаларни сиз билан бизлар хал қилишимиз билан бирга кўпчилик олдида хам туриб гапиришимизга тўғри келади. Шундай пайтларда нима қилишимиз керак. Келинг бугунги эшттиришимиз орқали шу масалалар тўғрисида сухбатлашайлик.

Биринчидан қиладиган ишимиз яхши кайфиятда бўлишимиз жуда мухим рол ўйнайди. Айниқса уйдалигимизда яхши кайфиятда бўлишимиз керак. Агарда кимдир сизга қандайдир гап айтиб кайфиятингизни бузишга уринса унчалик эътибор қилмаганингиз маъқулроқдир. Иккинчидан қиладиган ишингиз эса яхши таёргарлик кўринг. Чунки сиз нима хақида гапиришингизни яхши билишингиз зарур. Қоғозингизда кўрсатилган ёзувлар шунчалик анниқ бўлсинки, хеч иккиланмай ўқий олишингиз керак бўлади. Таёргарлик давомида шунга хам эътибор берингки, Фақатгина қоғозда ёзилган ёзувларни ўқиб берманг. Гапирганингизда хар бир гапингиз анниқ ва равшан бўлсин.

Айрим пайтларда бўлса хам олдингиздаги ўтирганлар билан жонли мулоқатга киришинг. Кимларнидир олдида гапириш айниқса бизнесменлар учун, таълим сохасида хизмат қиладиганлар учун хам қолаверса хизматчилар учун хам жуда мухим. Бировнинг олдида унчалик таёргарлик кўрмасдан нутқ сўзлаш, унчалик чиройли ва қизиқарли эмас. Нутқ сўзлаганингизда ўзингиз билмаган сизга номаълум нарсалар хақида гапирманг. Яхши таёргарлик гапирадиган гапларимизга аниқлик киритади, қолаверса гапларимизни хам чиройли қилади. Хар сафар кимнингдир олдида нутқ сўзлагнингизда ўз олдингизга мақсад қўйинг. Хар сафар шу мақсадингизга эришиш учун харакат қилинг.

Хар бир нутқингиз олдидан яхши дам олишга харакат қилинг. Дам олганингизда хам жисмоний хам ақлий дам олишга харакат қилинг. Бу хар бир нутқ сўзловчи учун жуда мухимдир. Овқатланиш масаласига келадиган бўлсак айнан чиқиш қилишингиз олдидан тўйиб овқатланманг. Нутқингиздан икки уч соат олдин овқатлансангиз етарли деб ўйлаймиз. Лекин асло очликни хис қилган холда нутқ сўсламасангиз яхши бўлар эди. Шундай овқатланишингиз керакки айнан нутқингиз олдидан қорнингиз очлик ни хис қилмасин. Балки озгина чой ичиб енгил овқат еиб олганингиз маъқулдир. Енгил овқат деганимизда печени ёки шунга ўхшаш нарсаларни назарда тутачпмиз. Хурматли эркаклар, қайрда ва қачон гапиришингиздан қаттий назар. Яратган эгамиздан сизга мададкор бўлишини сўранг. Ундан сизга сухбатингиз давомида донолик беришини сўранг. Шунинг билан хурматли эркаклар бугунги сизлар учун берилган эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз. Хайр соғ ва омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top