3:31

Бирга ибодат қиламиз 28

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Бугинги эшттиришимизни бир хикоя билан бошламоқчиман.

Мен бир ажойб нарсанинг гувохи бўлганман. Балки бу унчалик қизиқ эмасдир. Лекин шу воқеа орқали мен ўзим учун кўп нарса олган ман деб айтишим мумкин. Келинг сизга хам шу воқеа хақида сўзлаб берай. Бундан бир неча йил олдин дўстларим билан табиат қўйнига борганимизда, бир тўда қўй ва қўзиларга кўзим тушди. Бир қўзича ўтлаб юриб ўз онасидан адашиб қолди ва маъраб, онасини излашга тушди. Шу пайт боласини йўқотган она қўй хам ташвишланиб қўзичоқни излаб қолди. Нихоят уни топди. Лекин энг қизиғи шундаки, Қўзичоқ шу ердаги қўра ичига қамалиб қолганлиги сабабли онасини олдига чиқа олмасди.

Лекин она қўй ташвишланиб хар томонга югириб ўз боласига қандайдир ёрдамлашмоқчи бўларди. Ш қисқача манзара мени Худовандимиз хақида ўйлашга мажбўр қилди. Агар бизларда қандайдир муаммолар пайдо бўлса биз дархол ибодатларимиз орқали Худовандни ёрдамга чақирамиз ва Отамиз зудлик билан бизга ёрдамга етиб келади. Қаранг отамиз бизларни шунчалик севиб, Ўзи билан гаплашиш учун бизга имконият берди. Бизларнинг қилган ибодатларимиз Худованд учун қанчалик қадирли. Шунинг учун хам Отамиз бизларга кўпироқ ибодат қилишимизни айтади. Биз ибодатларимиз орқали шайтонниг васвасалари ва хужимларидан ўзимизни химоя қиламиз.

Забур китобининг 39 саноси 6 оятида Шох довуд шундай деб айтади: “ Ё Раббим, Худоё Худовандо, Сен кўп ажойиботлар кўрсатдинг,Мўъжизакор мақсадларинг биз учундир, Бунда Сенинг тенгинг йўқ. Ажойиботларингни баён этиб оғиз очсам, Уларни сон саноғи йўқ”. Бу сано орқали шуни тушинишимиз мумкин-ки, Худованд бизларни ибодатимизни кутади, кўпироқ У билан гаплашиб унинг мархаматига сазовор бўлишимизни истайди. Худованд бизлар каби дам олмайди ва ухламайди. Шунинг учун хам истаган пайтимизда У билан ибодат орқали гаплашишимиз мумкин. Отамиз хар биримиз хақимизда яхши билади. Эрталаб биз уйқудан турган пайтимизда биз шуни билишимиз керакки,Худованд биз хақимизда ўйлаяпти.

Бир биродаримиз айтган эди: “ Агар кун бўйи шайтонга дуч келишни истамасанг, эрталаб Худо билан учрашгин” албатта эрталабдан Худовандим бугун хам мени асрагин деб айтиш қандай ажойиб. Хар бир бераётган озиқ овқати ва кйим-кечаги учун, хар биримизни асраб тургани учун Ундан миннадор бўлмоғимиз зарур. Худованд бизларнинг гунохларимизни кечириб Ўзига лойиқ кўрди.Энг мухими хар бир кечирилган инсонга, Худованд билан гаплашиш имконини берди. Келинг азиз биродарлар шу берилган имконият учун Унга миннадор бўлайлик. Хурматли радио тингловчи дўстлар шунинг билан бугинги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top