3:40

Бирга ибодат қиламиз 39

MP3

Ибодат – Худодан Унинг иродасига мос келадиган нарсани сўрашдир. Худо бизга ўзимиз учун яхши бўлмаган нарсаларни беришини кутишимиз мумкин эмас. Бизнинг ибодатларимизга жавоб бўлмаслигининг сабабларидан бири хам ана шундадир. “Сўраяпсизлару, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар”. Ушбу оятни Ёқуб мактубининг 4 боби 3 оятида ўқишингиз мумкин. Агар биз фақат ўзимизнинг онгимизга ишонсак, бизга Худонинг иродаси маълум деб ўйлай олмаймиз. Бироқ У Ўзининг иродаси ҳақида Ўзининг Каломида айтган ва Муқаддас Руҳни бизга ёрдамга берган. Шунинг учун биз Муқаддас Руҳнинг етакчилигини сўраганимизда биз Унинг иродаси бўйича ибодат қилаётганимизга ишонишимиз мумкин. “Бунинг устига, Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради.

Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади. Манашу айтилганларнинг хаммасини Худованд муқаддас китобнинг Римликларга мактубининг 8 боби 26,27 оятларида бизларга нисбатан айтган. Бундан ташқари Биринчи Юханно мактубида хам ажойиб гаплар айтиб ўтилади: “Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади”. Ха хурматли радио тингловчилар албатта Худованд Ўзининг фарзандларига қулоқ солади. чунки У хар биримиз учун Исо Масихни қурбон қилди.

Шунинг учун хам биз ибодат қилганимизда Худонинг Ўғли, нажоткормиз Исо Масиҳ номидан Худога мурожаат қиламиз. Инсон гуноҳкор бўлгани сабабли, Худонинг ҳузурига нима сабабдандир кира олмаймиз. Ҳаммаси Раббимиз Исо Масиҳнинг оқлашига боғлиқ. Айнан У биз учун шафоаткорлик қилади. “Шунинг учун Исо Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга нажот беришга бутунлай қодир, У ҳар доим барҳаёт бўлиб, уларга шафоат қилади” Ушбу оятни Ибронийларга мактубининг 7 боби 25 оятида ўқишимиз мумкин. Бундан ташқари Раббимиз Масих айтадики “Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрсангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин”. Шунинг учун хар бир масихий дўстларимизнинг ибодатида Масих номидан сўраш жуда мухимдир.

Шунингдек ибодат орқали ўз гунохларимизни Худога айтиш орқали кечирим олиш хуқуқига хам эгамиз. Биз гунохларни эътироф қилиш ҳақида ҳеч унутмаслигимиз керак, чунки у хар бир масихийнинг хаётида зарурдир. Шу билан бирга бизга Худонинг олдида мўминлигимизни ва миннатдорлигимизни сақлаб қолишимизга ёрдам беради. “Дилимда терслик бўлсайди гар, Раббим мени тингламас эди” Манашу ажойиб сўзларни Забур китобининг 65 саноси 18 оятида ўқиш мумкин. Хурматли радио тингловчи мухлислар биз хар биримиз ибодат қилишда хаворий Павлусдан ўрнак олишимиз мумкин. Унинг хар бир биродари учун тинимсиз кеча кундуз ибодат қилганлиги хар-биримизга маълум.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top